Гўзаллик ҳеч қачон аёлсиз бўлмас,
У борки, меҳру ишқ гуллари сўлмас.
Ҳаёт гўзал, ширин ҳар лаҳза, ҳар кун,
Дунёда аёллар борлиги учун!
Аёл борки, ҳаёт ширин, олам мунаввар,
Аёл меҳрига ҳеч нарса келмас баробар.
Аёл меҳри билан яшармиз ҳар кун,
У билан диллар шод, бағримиз бутун!
Азиз онажоним, муҳтарам онахонлар, аёллар, опа-сингиллар, қадрли ҳамкасблар, меҳрибон аёлим !
Сизларни "8-март Халқаро хотин-қизлар куни" байрами билан чин қалбимиздан қутлаб, Сизга баҳорий табассум, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, қуёш харорати-ю олам-олам қувончга тўла хиссиётларни йўлдош бўлишига тилакдош бўлиб қоламиз!
Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз доимо қалбимиздасиз!
Дунёни гўзалликка буркаб келаётган юрагингиздан қувонч, лабларингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик ҳисси, нур ва севинч, меҳр ва муҳаббат асло аримасин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев