САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ. 3-китоб 18-қисм.
ИККИНЧИ БАДР
Уҳуд жангида исталган натижага эришган ва Маккага ғолиб кўмондон бўлиб қайтаётган Абу Суфён ўша куни жанг майдонини тарк этар экан: «Келаси йили сизлар билан учрашадиган жойимиз Бадр бўлади!» дея ҳайқирган эди.
«Бундан сўнг биз мусулмонларни ҳамиша енга оламиз!» дея ғурурга кетиб ва Ухуддаги
ғалабадан маст бўлганидан рақибларига сўнгги ва ҳал қилувчи зарбани Бадрда беришига қаттиқ ишонар эди!
Орадан ойлар ўтди. Шу ўтган вақт ундаги бу қатъиятни ҳам секинаста сўндирди. Бадр
кунлари яқинлашган сайин ичига бир қўрқув, ғулғула тушиб, бир неча юз чақиримлик жойга бориш заҳматини энди яқиндан ҳис эта бошлади.
Йил қурғокчилик билан ўтарди. Бу