Айлади ҳижрон ҳавоси кўнглими маҳзунраво, Билмадим шодлик қаёнда, то ҳануз тортиб нидо. Ришталаб кўнглимга кўнглин бир санам мавжуд эди, Энди йўқ мисли жаҳонда бир нафис дил мустажо. Кечса минг йил ҳам киши фориғ эмасмиш ҳажридан, Ушбу дунё сирлари ишқ, келбатин расми низо. Боз келур қалб ўйима маъноси мавҳум неча иш, Деса рост, йўқдир саноқ бўлмайди фикрим ҳеч адо. Мен каби куйган кўнгул очунда эрмиш қатма-қат, Боиси маълум яна нафс илги илғор – муддао. Қисматин тузмиш ўзи ҳар жабҳа ғофил бандалар, Истамиш билмас анга недин келурмишким сахо. Мен