ТАШАҲҲУДГА УЙҒОТГАН КИМ ЭДИ?
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ваҳий котибларидан, буюк саҳоба Муовия р.а. таҳажжудни ҳеч канда қилмас эканлар. Бир куни ухлаб қолиб, таҳажжудни ўқий олмабдилар. Шу куни тинмай йиғлаб, Аллоҳга истиғфор айтибдилар. Ўша кеча уйқуда ётсалар, бир нотаниш киши келиб уйғотибди.
— Ҳазрат, туринг, таҳажжуд вақти бўлди.
— Сени танимадим, кимсан?
— Мен Иблисман.
— Ие, сен доим намоздан қолдирардинг. Нега энди уйғотиб, таҳажжудни ўқи, деяпсан?
— Сен бир марта таҳажжудни қолдириб, куни билан йиғлаб, Аллоҳга истиғфор айтганинг учун у зот сенга катта даражотларни ёзди, кўп марталаб таҳажжуд савобини берди. Мен учун бундан кўра, бир марта таҳажжуд ўқиб олганинг афзалроқ.