Бир киши донишманд ҳузурига келиб: мен ғийбат қилмайдиган, ҳасад қилмайдиган, хиёнат қилмайдиган ва ғазабланмайдиган одамлар билан қўшни бўлишни хоҳлайман, дебди. Шунда, Донишманд уни қўлидан тутиб, қабристонга олиб борибди-да ва: "сен истаган қўшнилар бу жойдадир", ― деб жавоб берибди.