«Аллоҳни ёдда тут, У зотни рўпарангда топасан. Енгиллик пайтда Аллоҳга танилиб ол, У машаққат пайтда сени танийди. Билгинки, сенга етмаган нарса сенга асло етиши мумкин эмас, сенга етган нарса эса асло сендан ўтиб кетиши мумкин эмас. Билгинки, ғалаба сабр билан, роҳат эса кулфат билан биргадир, ҳар бир машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир».
Ушбу улуғ ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиваччалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога қилган улуғ насиҳатни ўз ичига олган. У зот унга Аллоҳни Унинг буйруқларини қилиш ва қайтариқларидан тийилиш, У белгилаб қўйган чек-чегараларни риоя қилиш билан таниш лозимлигига, Унинг назоратини ҳис қилиш ва Ундан қўрқиш кераклигига йўлладилар. Ким Аллоҳни ёдда тутса, Аллоҳ унинг диний ва дунёвий манфаатларини асрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларда Аллоҳдан ёрдам сўрашга буюрдилар, сўнг муҳим бир асосни, яъни Аллоҳга таваккул қилиш, бандага Аллоҳ ёзган нарса албатта бўлишига ва бандадан буриб қўйган нарса ҳар қанча сабабларини қилмасин, асло унга етмаслигини билдирдилар.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев