Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида мўмин-мусулмонларга хитоб қилиб:
وَأَطِيعُواْ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَلاَ تَنَازَعُواْ فَتَفْشَلُواْ وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ وَاصْبِرُواْ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ
«Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир», деган (46-оят).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_1399
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
'Қиёмат олдидан шундай кунлар бўладики, унда илм кўтарилиб, жаҳолат ёғилади, ҳарж зоҳир бўлади, ҳарж қатлдир”.
Имом Муслим ривояти.
(Шақиқ розияллоҳу анҳудан)
🌱
Бир киши Суфён ибн Уяйна ҳузурларига келиб, уйланганини, лекин никоҳдан сўнг аёли уни беҳурмат қилаётганидан шикоят қилди. Яна аёлининг наздида паст кўрилган, таҳқирланган ва хўрланган ҳолга тушиб қолганидан нолиди.
Суфён: "Уйланишдан олдини у сабабли иззат ва икром орттиришга қизиққанмидинг?" дегандилар, у: "Ҳа", деди. Шунда Суфён: "Ким (уйланиш, аёл орқали) фақат иззатли бўлишни мақсад қилса, хорликка йўлиқади.
Ким (аёлга уйланиш орқали) фақат мол-мулкка эришиш, бадавлат бўлишни мақсад қилса, камбағаллик балосига учрайди.
Ким (аёлга уйланиш орқали) дин-диёнатли бўлишни мақсад қилса, Аллоҳ унга албатта дини билан бирга иззат-икром ва мол-дунёни жамлаб ато қилиб қўяди", дедилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
ИЙМОН НУРИНИ ЗАИФЛАШТИРУВЧИ ИЛЛАТЛАР:
◾ Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.
◾ солиҳ пешволардан узоқлашиш.
◾ узун орзу-ҳавас.
◾ мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;
◾ гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.
◾ дунё ишларига муккасидан кетиш.
◾ қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.
◾ дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.
"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев