Ширин Хаёл
Оккуш булиб учгим келади.
Осмонларни кучгим келади.
Учмок учун йукдир менинг канотим
Оккуш каби оппок булсин хаётим.
Капалакдек булгим келади.
Гулдан гулга кунгим келади.
Йукдир менинг харрир канотим.
Капалакдек гузал булсин хаётим.
Куёш булиб колгим келади.
Оламга нур сочгим келади.
Куёш каби йукдир менинг мадорим.
Лек у каби иссик булсин хаётим.
Юлдуз булиб колгим келади.
Кора тунда ёнгим келади.
Юлдуз булиш бу шунчаки хаёлим
Юлдуз каби порлок булсин хаётим.