Шояд эшитиб буни, топгайдирсиз ҳидоят.
Ўлим келиб тўсатдан,бир йигит барвақт ўлди,
Гуноҳлари кўп экан, қабри оташга тўлди.
Йиллар ўтди орадан, йигит қийноқда ётар,
Кўтарилмас азоблар,кундан-кун бўлар баттар...
Аммо, бир кун қабрга келди икки фаришта,
Зулмат босган бу қабр, бирданига ёришди,
Фаришталар дедилар:
"Битди қабр азоби,
Энди сизга бўлмагай Аллоҳнинг ҳеч ғазаби.
Бу совғалар сиз учун, бўлсин сизга муборак,
Бизларнинг келишимиз, сизга Жаннатдан дарак" !
Йигит деди: "Малаклар, сизлар шошиб қолибсиз,
Лойиқмасман совғага, сиз адашиб келибсиз.
Орзуларим кўп эди, ўлиб кетдим армонда,
Лойиқмасман совғага, қилманг мени шарманда...
Ётавериб бир жойда, кўникдим-ку сабрга,
Олиб бориб беринглар, уни бошқа бировга"...!
Фаришталар дедилар:"Биз қилмаймиз ҳеч хато,
Бу совғалар сиз учун, сизга қилинган ато.
Жон олувчи фаришта жонингизни олганди,
Ўша пайт бешикда фарзандингиз қолганди.
Инсонларга фарзандлар берилади омонат,
Омонатга ҳиёнат - ўртамаса диёнат.
Аёлингиз тарбия қилди ёлғиз болани,
Фарзандингиз ўрганди шу бугун "Бисмиллах" ни.
Қабрингизни тарк этар, энди азоб-ғавғолар,
Диёнатли фарзанддан келаверар совғалар...
Яхши қолгин эй йигит, сўзимиз ростдир ишон",
Фаришталар кетдилар, қабр бўлди нурафшон...!
***************
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Оламларни тарбият қилувчи Аллоҳ таолога беадад ҳамд бўлсин! Ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва унинг аҳли хонадонига ва асҳобларига ва Унга сидқидилдан тобеъ бўлган барча издошларига салоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ Таоло барчамиздан рози бўлсин... Бу гўзал, хайру баракотли, файзу карамли куннинг раҳматидан, неъматларадан, ўзининг севикли бандаларига тақдим этган икромларидан бизнинг ҳам баҳраманд бўлишимизни Парвардигор ҳаммамизга насибу муяссар айласин...! امين
Барчангизга хайрли ЖУМЪАлар тилаймиз...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев