Бунинг шаръий ечими юқорида айтиб ўтганимиздек рошид Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилишдир, ҳатто бу Аллоҳ томонидан буюрилган фарздир. Ғарб мана шундан қўрқади, унга қарши курашади ва унга қарши фитналар ўйлаб топади. Сурия, Миср, Яман, Ироқ, Саудия ва барча исломий юртлардаги мусулмонлар шу ечимни танлашлари керак. Агар исломий юртларнинг бирортасида унга ҳаракат бошланса, албатта бу бошқасига кўчади.
Jasurbek ЖасурбекИСЛОМИЙ ЮРТЛАРНИ ПАРЧАЛАШ АМЕРИКАНИНГ
ИФЛОС РЕЖАСИДИР МУСУЛМОНЛАРНИ ИККИНЧИ РОШИД ХАЛИФАЛИКНИ БАРПО ҚИЛИШ ОРҚАЛИ БИРЛАШТИРИШ ТЎҒРИ ЕЧИМДИР
Суриядаги аҳволни Женева-1 доирасида Америкача ечишга, ҳамда мусулмонларнинг исломий бошқарувга бўлган ҳаракатини бартараф қилишга ва интилишларини сўндиришга уринилаётган вазиятда Сурияни парчалаб юбориш мавзуси кўзга ташланади. Бу бутун минтақа бўйлаб амалга оширилиши режалаштирилган... Бу икки иш Америка тузган режа бўлиб, улардан биринчиси, яъни Женева-1 доирасидаги ечим ошкор қилинган. Аммо иккинчиси, яъни парчалаш минтақа аҳолиси интилишларига мос келмагани ҳамда бундан турли алдамчи жиноий услублар ёрдамида минтақада мазҳабпарастлик, тоифачилик ва ирқчилик фитналарини қўзғаш кўзлангани учун очиқ айтилмайди. Американинг минтақани парчалаш режаси пухта ўйлангани очиқ кўриниб турибди. Эрон ҳокимлари эса Америка уларга ушбу сиёсатни амалга оширишда бош ролни топшириб қўйганидан кўзлари кўр бўлиб қолган. Ваҳоланки уларнинг давлати ҳам ушбу парчалаш режаси доирасидадир, тез кунларда ушбу режанинг касофати уларнинг ҳам бошига тушади.
Америка Ироқни босиб олган чоғидаёқ парчалаш режасини амалга ошира бошлагани фош бўлган эди. У ерда тоифачилик ва ирқчилик асосидаги ўтиш даври ҳукумати ҳайъатини пайдо қилди ва бошқарувни шиаларга топширди. Салтанат марказларини мана шу асосда ташкиллаштирди, натижада Эрон у ерга ўрнашди. Америка президентининг ёрдамчиси бўлмиш Жо Байден Вашингтон Пост газетасига баёнот берар экан ушбу режани тасдиқлаган эди. Жо Байден бу баёнотида, АҚШ марказий минтақалар суннийларга, жануб шиаларга, шимол курдларга тегадиган федерал режимни барпо қилишни Ироқдаги энг афзал ечим деб билади деган эди. Америка Ироқни босиб олгандан сўнг унинг масъуллари Ироқ андозасини минтақанинг барча давлатларига татбиқ қилишини очиқ айтган эдилар. Америка Сурияда ҳам Женева-1 конференциясида тилга олинган ўтиш даври ҳукумати орқали худди шу режани амалга оширмоқчи.
Аммо президент ёрдамчиси эълон қилган фикр ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларига бориб тақалади. Коммунистик давлат тизими қулагандан кейин, Америка ўзининг етакчилиги асосида янги халқаро тизим пайдо бўлгани ва у энди коммунизм ўрнига Исломга қарши ҳазорий уруш олиб бориши ҳақида эълон қилган эди. Табиийки Ғарб давлатлари ҳам бу фикрда Америкага қарши эмас. Чунки Ғарб Ислом билан душманона узун тарихга эгалиги ва ўрталарида қонли чегаралар борлиги туфайли Исломнинг хатарини яхши биладилар. Америка, Ғарб ва Россия, Хитой, Ҳиндистон каби халқаро майдонда фаолият қилаётган барча давлатлар Исломни ўзларига ҳақиқий ва очиқ душман эканлигини тушунишди. Шунингдек мусулмонлар йўқотган яхлитлиги ва тортиб олинган тинчлигини Халифалик давлатини қайта қуриш орқали қайтаришга уринишаётганини кўришди. Исломий Уммат мана шу вақтдан бошлаб терроризмга қарши уруш номи остидаги ушбу қирғинбарот жаҳон урушига гувоҳ бўлди... Бу уруш катта Буш Ироқни Қувайтдан қувиб чиқариш баҳонасида халқаро иттифоққа етакчилик қилганда бошланиб, Клинтон ва мусулмонларга қарши жирканчли жиноятларни қилган кичик Буш даврида давом этди. Кичик Буш минтақада салибчилик урушини бошлагани ҳақида гапирганда тилидан тойилган эди. Кичик Буш, унинг аксар масъуллари ва дунёнинг кўпчилик етакчилари мусулмонлар Халифалик давлатини барпо қилишга ҳаракат қилишяпти деб очиқ айтишган эди. Мазкур режа Обама даврида ҳам давом этиб, у олдингиларнинг жиноятидан кам бўлмаган жиноятларни қилмоқда. Биз бугун Обамани Ироқдан тортиб Сурия, Яман, Ливия, Мисргача турли жиноятлар, макр ҳийлалар ва фитналар қилаётганини кўриб турибмиз... Мана масалан Жазоирдаги араб ва амозиғлар ўртасидаги тоифачилик урушлари бунга ёрқин мисолдир...
Америка бу минтақанинг яхлит битта минтақалигини, Ислом унинг халқларини битта диндаги Уммат сифатида бириктиришини ҳамда бу дин ҳаёт шариати ва бошқарув низомига эгалигини билади. Америка назарида минтақани Ливан, Сурия, Ироқ, Фаластин ва Миср каби бир қатор давлатларни пайдо қилган Сайкс-Пико шартномаси асосида парчалаш унинг манфаатларига хизмат қилмади... Чунки у Умматни яхлитлигини ва Халифалик давлатини барпо қилишга бўлган интилишини унуттира олмади. Шунинг учун мусулмонларни миллатларга парчалаш ва Уммат яхлитлигини бўлишга асосланадиган ифлос ва яширин услублар ҳақида фикрлай бошлади. Бу эса тоифачилик, ирқчилик ва мазҳабпарастлик чақириқларига асосланадиган бир-бирига душман ва парчаланган давлатчаларни барпо қилиш орқали рўй беради.
Аммо Америка бундай парчалаш ҳақида фикрлаётганининг сабаби, у Исломга қарши бўлган бутунжаҳон ҳамлага етакчилик қилар экан Исломдан ҳазорат, яшаш тарзи, ҳаёт низоми сифатида қўрқмоқда. Шунингдек у ўз Умматларини Ислом асосида уйғотишга ҳаракат қилаётганлардан қўрқяпти. Мусулмонлар ўз динларини олий қилишга ҳаракат қилаётганларидан, шу йўлда шаҳид бўлишга тайёрлигидан ва ҳақиқий жангчига айланганларидан қўрқяпти. Уларнинг сабр- тоқат ва фидокорликда кучли эканидан, чунки дунёни охират билан, ҳамда жаннатни шаҳидлик билан боғлашганидан қўрқяпти... Америка шиддатли душман қаршисида турганини ва уни ўз ҳолиги ташлаб қўйиш мумкин эмаслигини билади. Агар уни ўз ҳолига ташлаб қўйса Ғарб қолоқлик ботқоғида юрган узоқ даврларда оламни танҳо ўзи бошқарган империя деб қарайдиган Халифалик давлатини барпо қилишидан қўрқяпти. Бу Халифалик Ғарб муваффақиятсизликка учраган барча соҳани тўғри муолажа қиладиган Ислом ҳазорати билан уларнинг ҳазоратини йўқ қилишини билади. Мусулмонлар Америка, Ғарб ва бошқа барча давлатларнинг гумонини тасдиқлади. Чунки (араб баҳори) қўзғолонлари рўй берди. Улар бу қўзғолонларни (Ислом баҳори) қўзғолонлари эканини, Ислом билан бошқариш асосидаги ўзгартиришга жиддий ҳаракат эканини ва бу Уммат ўзига зўрлаб тиқиштирилган воқедан бош тортаётгани, ҳамда ҳаётида Исломни барпо қилишга ҳаракат қилаётганини биладилар... Бу қўзғолонлар куч ва зулм билан йўқотилган тўғри исломий бошқарувга етмагани учун ўз самарасини бермаган бўлсада, лекин уруғ экишга тайёрланган ерга ўхшаб қолди...
Шунинг учун Америка Умматнинг Ислом асосидаги сиёсий қарорига қайтиши учун бўладиган ҳар қандай ҳаракатига зарба бериш ва бирлашишини олдини олиш учун ҳаракат қиляпти. Бошқача айтганда ёлғиз ечим бўлгани учун Халифалик барпо бўлишига қарши ҳаракат қиляпти. Чунки бу масала Америкага нисбатан ҳаёт мамот масаласидир. Америка исломий ҳазорат лойиҳаси устидан ғалаба қилишнинг ёлғиз йўли унга қарши Ислом ва Халифаликни хунук кўрсатиш, ҳамда исломий юртларни Уммат яхлитлигини парчалаш асосида парчалаш орқали курашиш эканини билади. Бу эса мусулмонлар ўртасида тоифачилик, ирқчилик ва мазҳабпарастлик низоларига асосланган, бир-бирига душман ва парчаланган давлатчаларни барпо қилиш билан бўлади. Буни мусулмон юртлардаги, шу жумладан Суриядаги барча мусулмонлар тушуниб қолди. У бир ифлос парчалаш бўлиб, у орқали мусулмонларни бирлаштирмасликка ҳаракат қилишяпти. Шунинг учун улар даҳшатли қатли омларни қилишга олиб борадиган ифлос режаларни ишлаб чиқишяптики, уларнинг ўрталарига тортиладиган чегаралар қонга белансин. Америка бошиданоқ федерал бошқарув асосидаги парчаланишни ўртага ташлади. Чунки у минтақа аҳолиси ўртасида озроқ гумон уйғотади. У иттифоқ шаклларидан бўлиб, бошқарувни федерал вужудда ушлаб туради. Лекин уларни бир-биридан ҳимоя қилиш баҳонаси билан ишларига аралашиши учун ўрталарига келишмовчиликлар солиб туради. Америка федерал низом орқали фуқаролик асосидаги навбатма-навбат бошқариш деган нарсани тиқиштириши ва майда миллатларга Ислом билан бошқаришни мажбурий юклаб бўлмаслигини кафолатлаши мумкин. Ғарб давлатлари Усмоний давлат ишларига киришишни оқлаш учун шарқий масала юзасидан майда миллатлар деб аталаётганларнинг ўртасида турли низоларни қўзғатишган эди. Ҳозир эса Халифалик барпо бўлишига йўл қўймаслик учун худди шу картани ўйнашмоқда. Халифалик барпо бўлганда эса майда миллатларни ҳимоя қилиш баҳонасида малайлар орқали уни қулатиш учун ишларига аралашишга йўл ҳозирлашяпти.
Бу фитналарнинг белгилари кундан-кунга ошкор бўлиб бормоқда. Америка Ғарб давлатлари билан ҳамкорликда қилаётган бу фитналарнинг ҳақиқатини мусулмонлар қанчалик тушунишларига қараб бу фитналар ё муваффақият топади ё чиппакка чиқади. Агар мусулмонлар уларни тўла тушуниб олса унга қандай муносабат билдириш, ғолиб чиқиш ва Америка, ҳамда Ғарб нуфузидан қутилиш осон кечади ва мусулмонлар бошқарувларини ўз қўлларига олишади.
Мусулмонлар аввало халос бўлишнинг ёлғиз йўли динлари орқали бўлишини тушунишлари керак. Шунинг учун улар динларини маҳкам ушлашлари, дин таълимотларига риоя қилишлари, буйруқ ва қайтариқларига амал қилишлари лозим... Демак ҳақиқий, тўғри ва инқилобий ўзгариш фақат Халифаликни барпо қилиш билан бўлар экан. Бу қўзғолонлар рўй беришидан олдин ҳам улардан талаб қилинган шаръий ечим ва фарз амалдир, ҳатто у фарзларнинг тожидир. Халифалик давлати уларнинг барча ҳаёт ишларида Исломни татбиқ қилади, ичкарида уларни Аллоҳнинг розилиги асосида жамлайди, парчаланиш фитнасига чек қўяди. Мусулмонлардан бошқаларга ҳам Ислом жорий қилган ҳуқуқларини таъминлайди, Ғарб майда миллатларни ҳимоя қилиш баҳонасида ишга аралашишини олдини олади. Энг асосийси Исломий Умматни ва исломий юртларни бирлаштиради. Ғарб Сайкс-Пико шартномаси орқали пайдо қилган ҳамда ҳануз юртни парчалаётган сохта чегараларни йўқотади. Ғарбни мусулмонлар ҳаётидан чиқариб юбормаётган ҳар қандай ечим мусулмонларни Ғарбдан халос қилмайди.
Мусулмонлар Америка бошчилигидаги Ғарб ҳақиқий душмани экани ва уларнинг барча мусибатларига масъул эканини билишлари ва шунинг учун унга ҳақиқий душман сифатида қарашлари керак. Ғарбдан ёрдам сўраш, у билан ҳамфикр бўлиш ва ечимларига суяниш мумкин эмас. Балки бу ҳаромдир, чунки у кофирларга мусулмонлар устидан бошқаришларига йўл очиб беради. Аллоҳ Таоло айтади: «Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Шунингдек мусулмонлар Ғарбдан ёрдам сўраш билан унга уларни парчалаш, бўлиш, ўрталарига рахна солиш ва бир- бирларига душман қилиши учун янгидан имконият яратиб беришларини тушунишлари керак. Бундан ташқари улар Америка бошчилигидаги Ғарб ушбу фитналар ортида турганини, қонхўр Башарни ҳимоя қилаётгани, унинг жиноятларида шерик бўлаётгани ва уни бошқараётганини билишлари керак.
Мусулмонлар яна билишлари лозимки, уларнинг ҳокимлари Ғарбнинг малайидир. Ғарб мусулмонларни қўзғолон қилишга мажбур қилган мана шундай ёмон аҳволга солишда олдиндан айни шу ҳокимлардан фойдаланади. Муборак, Қаззофий, Али Солиҳ, Ибн Али ва Башарлар малайликда, мусулмонларни хўрлашда, уларни динларидан узоқлаштириш орқали адаштиришда ва уларни ҳамда қўзғолонларини бошқариш учун душманларига имконият яратиб беришда бир-биридан қолишмайди... Улар Бутифиликадан, Саудия ҳокимларидан, Кўрфаз ҳокимларидан, Эрон, Мағриб ва Судан ҳокимларидан қолишмайди... Уларнинг бирортасидан ёрдам сўраш Ғарб ва унинг сиёсати фойдасига, мусулмонлар ва уларнинг динлари зиёнига бўлади. Улар халқига қарши курашаётган ҳокимлардан қолишмайди, балки улардан ҳам разилроқ. Мусулмонлар бундай ҳокимларга қарши туришлари керак. Агар халқи бу ҳокимларга ҳам қарши бош кўтарса бу ҳокимлар анави ҳокимлардек бўладилар ва бўлмоқдалар.
Мусулмонлар шунингдек халқаро қонун куфр низоми бўлиб, ундан ҳукм сўраш ва унга бўйинсуниш жоиз эмас. Халқаро қонунни чиқарган, ҳамда БМТ ва хавфсизлик кенгашини шу қонуннинг татбиқи учун кузатувчи қилиб қўйган Ғарб олам давлатларига уни ижро қилишларини юклаган. Ғарб бу халқаро қонунни давлатлар ўз ихтиёрлари билан татбиқ қилишлари учун муқаддас нарсага айлантирди. Ваҳоланки, у бу қонунларни татбиқ қилиш орқали давлатларни ўз сиёсатига бўйсундиради. Бу қонунларни татбиқ қилиш бошқаларни мустамлака қилиш учун воситадир... Мусулмонлар Аллоҳни ва У зотнинг дини ҳукмларини татбиқ қилишни муқаддас билишлари шарт. Биз халқаро қонун яҳудийлар Фаластинни босиб олишларини қонуний қилиб, мусулмонларни у ердан кўчиб кетишга мажбур қилгани, ҳамда яҳудийларнинг жиноятларини яширганини кўриб турибмиз. Шунингдек бу қонун қонхўр Башарга қуролланишига рухсат бериб, Суриядаги мусулмонларни ундан ман қилди. У ҳануз қонхўр Башарни Суриянинг қонуний президенти деб атаяпти, Америка бу қонун орқали Сурияга ўз ечимини тиқиштиряпти. Бу қонун мусулмон юртларни парчалади, уларнинг ўртасига чегара тортди. Америка шу қонун орқали минтақа давлатларини қайта тақсимламоқчи...
Бу ерда зеҳнга дарҳол келадиган савол шундан иборатки: Суриядаги ҳолатнинг шаръий ечими нимадан иборат?
Бунинг шаръий ечими юқорида айтиб ўтганимиздек рошид Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилишдир, ҳатто бу Аллоҳ томонидан буюрилган фарздир. Ғарб мана шундан қўрқади, унга қарши курашади ва унга қарши фитналар ўйлаб топади. Сурия, Миср, Яман, Ироқ, Саудия ва барча исломий юртлардаги мусулмонлар шу ечимни танлашлари керак. Агар исломий юртларнинг бирортасида унга ҳаракат бошланса, албатта бу бошқасига кўчади. Мусулмонларни шу асосда жамлаш мумкин. Мусулмонлар оммаси малай ҳокимларига қарши Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилувчилар билан бирга бўлади. Биз Росулуллоҳ Мадинада қурганидек давлатни қуришимиз керак. Росулуллоҳ Маккада мўминлардан бир гуруҳини давлат арбоблари ва даъват олиб чиқувчилар қилиб тайёрлади. Бу иш шаръан ва ақлан олиб қаралганда ҳам шундай бўлиши шарт эди. Чунки Халифалик давлатини унинг аҳлидан бўлмаган кишилар барпо қилса, улар тез орада унга душман бўлиб қолишади. Биз буни ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Лекин Росулуллоҳ тайёрлагандек шахслар Аллоҳга ҳамд бўлсинки бугунги кунда кўп. Шунингдек Росулуллоҳ Мадинадаги омма аҳолини у кишининг даъватига имон келтирадиган қилиб қўйди. Натижада улар Росулуллоҳ га қучоғини очишди ва у ерда даъват ва давлат ҳимояга олинди. Мадиналиклар Росулуллоҳ сав келишини интизорлик билан кута бошлашди ва у киши келган пайт: Вадо тепаликлари аро тўлин ой кўринди, Аллоҳга даъват қилгувчи бор экан, бизга шукр қилиш вожиб бўлди деб хиргойи қилишган эди.
Ҳа бу ишлар Аллоҳга ҳамд бўлсинки тайёр бўлди. Чунки Умматнинг барчаси Халифалик барпо қилиш орқали Ислом билан бошқарувни хоҳлаяпти. Кофирлар Халифаликни хунук кўрсатиш учун қилган жинояткорона амаллари мусулмонларга таъсир қилмай қўйди. Чунки улар Рошид Халифалик деганда Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар Халифалигини тушунишадиган бўлди. Ғарб буни олдинроқ сезди. Ўзининг ҳисоб китобларига кўра у барпо бўлишига ишонди ва Уммат Рошид Халифалик билан бирга эканлигини англади. Демак, Халифалик ҳатто душманлар ҳам кутаётган ишга айланди. Энди Росулуллоҳ қилган ягона иш қолди. Бу иш ўз бажарувчиларини кутмоқда. У шундан иборатки, Росулуллоҳ ўз замонасининг қувват эгаларидан ёрдам сўради. Натижада Аллоҳ имонлари қувватли шахслар орқали у кишига ёрдам берди. Улар Росулуллоҳ ва мўминларга бошпана берди, ёрдам берди ва Аллоҳ тушурган нурга эргашишди. Натижада Аллоҳ у кишини қудратли қилди ва Росулуллоҳ улар туфайли давлатни барпо қилди... Биз ҳам бугунги кунда иккинчи Рошид Халифаликни барпо қилишда Аллоҳ ва Росулининг чақириғига жавоб беришлари учун мўминлар ичидаги қувват эгаларига муҳтожмиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бундай шахслар жуда ҳам кўп, лекин ҳокимлар уларни қўрқитиб шубҳалантириб қўйган, улар олдинга қараб юриш ўрнига чекинадиган бўлиб қолишган. Улар ўз Умматларини ҳокимлари ва Ғарб қаттиқ азоблаётганини кўриб турибди. Шундай экан улар ўз кучларини мустаҳкам режа асосида мувофиқлаштириши ва ушбу муҳим ишга бел боғлаган имонли гуруҳ билан бирга юртларидаги ҳокимларни улоқтириш ҳамда Рошид Халифалик орқали Аллоҳнинг ҳукмини барпо қилиш учун ҳаракат қилишлари керак... Шунга кўра буюк фарз бўлмиш Халифаликни барпо қилиш амалининг барча рукнларига асос солинган. Бу рукнларни яъни онгли гуруҳ, халқ қучоғи ва қувват аҳлини бир бирига қориштириш керак. Бу иш Аллоҳга бўлган имон ва Росулуллоҳ дан ибрат олиш билан амалга ошади. Мусулмонлар бу ёмон аҳволдан уларни қутқарувчи нусратни кутишмоқда. Бу нусрат калити ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳ бу калитни унинг буйруғига итоат қилган ва Росулининг йўлига юрган кишиларга беради. Бирор мусулмон бу калитни Американинг қўлида ёки унинг малай ҳокимларидан бирининг қўлида деб ўйламасин. Чунки улар томонидан келадиган нусрат Аллоҳдан бошқасининг нусратидир, улар ўрнатаётган бошқарув Аллоҳ тушурган нарсадан бошқаси билан бошқаришдир. Агар шундай иш рўй берса, мусулмонлар ўз динлари ва Умматлари зиёнига Аллоҳнинг душманларига ёрдам беришган бўлади. Мусулмонлар Аллоҳ шериклардан беҳожат эканини билишлари лозим. Биз бугун бизни барча томондан золимлар эзаётган ҳолатдан қутқариши учун Аллоҳга муҳтожмиз. Чунки биз Аллоҳдан бошқа ёрдамчини топмаяпмиз ва Аллоҳнинг Ғарбликлардан ҳамда уларнинг малайларидан иборат душманлари қилаётган фитналар ичида яшаяпмиз. Бу ишларни фақат Аллоҳ фош қилади ва бизни улардан қутқаради. Бундай замонда нусрат Қуръон ва Суннатни тирилтириш учун ҳаракат қилаётган кишиларга берилиши, пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик тез кунларда ҳақиқатда барпо бўлиши, мусулмон аскарлари яҳудийларни йўқ қилиши ва ер юзида исломий бошқарув бўлиши ҳақида кўп башоратлар бор... Лекин буларнинг барчаси Аллоҳнинг динига ёрдам беришимизга боғлиқ. Аллоҳ Таоло айтади: «Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб- мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу- хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар» [Нур 55]
«Ва сизлар ерда озчилик ва ночор бўлган ҳолингизда, одамлар талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда сизларга жой бериб Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз!» [Анфол 26]
Манба: Ал-Ваъй журнали 345-сон
0 комментариев
Поделились 1 раз
5 классов
Комментировать0


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2