«Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим» китобларини дарс қилиб ўтирганлар ҳузурига бир одам келиб, «Европаликлар ойга чиқишяти! Сизлар бўлса ҳалиям мана шу китобларни ўқиб ўтирибсизлар!» деди. Шунда улар: «Нима бўпти? Махлуқ махлуқнинг ҳузурига чиқса чиққандир. Аммо биз бу китоблар билан Холиқнинг ҳузурига чиқмоқичимиз», деб жавоб беришди.
Одамлар тўрт хил бўлади:
Биладиган ва билишини биладиган одам. Бу одам олимдир, ундан савол сўрайверинглар.
Биладиган, лекин билишини билмайдиган одам. Бу киши унутиб қўйган, унга эслатиб қўйинглар.
Билмайдиган ва билмаслигини биладиган одам. Бу одам жоҳилдир, унга ўргатинглар.
Билмайдиган, лекин билмаслигини билмайдиган одам. Бу киши ахмоқдир, уни инкор қилинглар.