Vaqt Qadri:
Мусофир юртда ҳам ким нимани изласа албатта топади. Мен ўзим излаганимдан ортиғини ҳам топдим. Ҳаётим давомида излаган сокинликни, пулга сотиб олиб бўлмас ҳис ва туғён, чидам, сабр, Худонинг ҳар бир кунига кўнишни ҳам топдим. Ҳаммани йўқотиб қадрига етар ҳисни туйдим юракдан… Менинг болалик йилларим етар-етмас оилада ўтди. Буни авваллари ночорлик дердим, энди бойлик деб ўйлайман. Ҳаётда ҳеч қачон биз хоҳлаган нарса бўлмайди. Ҳозир нимаики юз берса-да, тақдирдан деб қабул қиламан. Мусофирлик, хасталик менинг қисматим эди. Мусофирликда энг оғир кечинма ва азоб – соғинч. Қондириб бўлмас чанқоқдек бу ҳис. Юракни то тонг қадар анордек эзғилайди. Кун бўйи қирмиз қондек томчи…томчи…томч