ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...
Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
- Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнид
Qabr azobi
Bıntu_Rustam:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
ҚАБР САВОЛИВафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитнинг дафнидан фориғ бўлсалар унинг (қабри) устида туриб: «Биродарингиз учун истиғфор айтинг. Унга сабот сўранг. Чунки ҳозир у сўралади», дер эдилар».Абу Довуд ва ал-Баззор ривоят қилган. Ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.Демак, ўлганнинг қабрда саволга тутилиши ҳақ экан ва тирик мусулмонлар ўлганлари ҳақига дуо қилишлари керак экан. Янги кўмилган одамга сўроқ-савол вақтида сабот