Аввало ХАТОни ўзингдан қидир,
Самовий жазолар келмас бекордан,
Ўшал айтиб қўйган сўзингдан қидир..!
Бировни айблама гарчи енгилтак,
Қайтса ажабланма қиз ё сингилдан...
Ўшал хатоларни бевош кўнгилдан,
Ё мастона боққан кўзингдан қидир..!
Ҳаётинг маъноси бўлса сафо-кайф
Бировдан кўрма-да, ўзингга де “ҲАЙФ”...
Хунук бўлсанг агар кўзгуда не айб
Сабабин ўзингни юзингдан қидир..!
Не учун ҳолатим харобдир, дема,
Азобу ғамларим серобдир, дема,
Манзилим не учун саробдир, дема,
Йўлинг терслигини изингдан қидир..!
Яхши бўлсанг, ДЎСТИМ, ошингни ейсан,
Ёмон бўлсанг, дўстим, бошингни ейсан
Боболар нақлига нима ҳам дейсан,
Аввало ҳар нени ўзингдан қидир..!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2