Унда “Субҳаналлоҳул алиййул азийм” ни айтинг.
عن جابر عن النبي - صلى الله عليه وسلم - قال: "من قال سبحان الله - العظيم - وبحمده غرست له نخله في الجنة". قال الترمذي حديث حسن صحيح.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким “Субҳаналлоҳил алиййил азийм ва биҳамдиҳи” ни айтса жаннатда у киши учун бир хурмо дарахти экилади”, дедилар. (Имом Термизий хасан, саҳиҳ ҳадис деганлар.)
Ҳар сўзингизнинг баробарига жаннатда бир дарахт бўлишини ҳоҳлайсизми?
Унда “Субҳаналллоҳи валхамдулиллохи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтинг.
وعن ابن مسعود - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - "لقيتُ إبراهيم ليلة أُسري بي فقال: يا محمد أقرئ أُمتك مني السلام وأخبرهم أن الجنة طيبة التربة عذبة الماء ,انها قيعان وأن غراسها سُبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر" رواه الترمذي
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Исро кечаси мен Иброҳимни кўрдим. У зот менга “Эй, Муҳаммад. Умматингизга менинг номимдан салом айтинг ва уларга жаннатнинг тупроғи пок, суви тотли эканлигини ва у экинзор бўлиб унинг экинлари “Субҳаналллоҳи валхамдулиллохи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, эканлигини ҳабарини беринг”, дедилар. (Термизий ривояти.)
Сизнинг гуноҳларингиз денгиздаги кўпиклар каби кўп бўла туриб қандай кечирилиши мумкин?
“Субҳаналллоҳи ва биҳамдиҳи” ни юз маротаба такрорланг.
قال النبي صلى الله عليه وسلم : قال سبحان الله وبحمده في يوم مائة مرة ، حطت عنه خطاياه ، ولو كانت مثل زبد البحر متفق عليه
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир кунда “Субҳаналллоҳи ва биҳамдиҳи” ни юз маротаба” такрорласа унинг гуноҳлари кечирилади гарчи гуноҳлар денгиз кўпикларича кўп бўлса ҳам,дедилар. (Муттафаққун алайҳ.)
Сизни ғамга солган нарсаларни Аллоҳ қандай кетказиши мумкин? Сиз “Ҳасбияллоҳу ва ла илаҳа илла ҳува алайҳи тавакалту ва ҳува роббул аршил азийм”ни етти маротаба айтинг.
وعن أبي الدرداء - رضي الله عنه - قال:قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم - "من قال في كل يوم حين يصبح وحين يمسي حسبي الله لا إله إلا هو عليه توكلت وهو ربُّ العرش العظيم سبع مرات كفاه الله ما أهمه من أمر الدنيا والآخرة " أخرجه أبو داود في الأدب
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Кимда ким ҳар кун тонг оттирганда ва кечкиртирганда ““Ҳасбияллоҳу ва ла илаҳа илла ҳува алайҳи тавакалту ва ҳува роббул аршил азийм”ни етти маротаба айтса Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларига кифоя қилади”, дедилар. (Абу Довуд “Адаб” китобларида келтирган.)
Аллоҳ таоло сизни қандай рози қилиши мумкин?
Сиз “Розийту биллаҳи роббан ва билислами дийнан ва бимуҳаммадин соллалоҳу алайҳи васаллама набийан ва росулан” ни уч маротаба айтинг.
وقال - صلى الله عليه وسلم - "من قال حين يصبح وحين يمسي : رضيت بالله ربَّاً وبالإسلام ديناً وبمحمدٍ - صلى الله عليه وسلم - نبياً" كان حقاً على الله أن يرضيه" رواه الترمذي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ““Кимда ким ҳар кун тонг оттирганда ва кечкиртирганда “Розийту биллаҳи роббан ва билислами дийнан ва бимуҳаммадин соллалоҳу алайҳи васаллама набийан ва росулан ” ни айтса Аллоҳ таолога уни рози қилиш ҳақ бўлади, деб марҳамат қилдиларлар. (Термизий ривояти. )
Аллоҳ таоло сизниннг гуноҳларингизни қандай кечириши мумкин?
Сиз “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳи” ни уч маротаба такрорланг.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من قال أستغفر الله الذي لا إله إلا هو الحي القيوم وأتوب إليه ثلاثا غُفرت ذنوبه وإن كان فارّاً من الزحف . رواه الحاكم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам“Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳи” ни уч маротаба айтса унинг гуноҳлар кечирилади гарчи у уршдан қочган бўлса ҳам”, дедилар. (Муслим ривояти.)
Қандай қилиб мингта яҳшиликка эгадор бўлиб, мингта ёмон амалларингиз ўчирилиши мумкин?
“Субҳаналлоҳ” ни юз маротаба қайтаринг.
وعن سعد بن أبي وقاص - رضي الله عنه - قال: كنا عند رسول الله - صلى الله عليه وسلم - فقال: "أيعجز أحدكم أن يكسب في كل يوم ألف حسنة!" فسأله سائل من جلسائه: كيف يكسب ألف حسنة؟ قال: "يسبح مائة تسبيحة فيكتب له ألف حسنة أو يحط عنه ألف خطيئة" رواه مسلم والترمذي
Саъад ибн Абу Ваққосдан шундай деганлари ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳнинг ҳузурларида эдик. У зот “Сизларнинг қай бирингиз кунда мингта яҳшилик қилишдан ожиз бўлади” ? Шунда у билан ўтирганларининг бири сўради “ Кандай қилиб мингта яҳшилак қилиш мумкин?”. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Агар юзта тасбиҳ айтса унга мингта яҳшилик ёзилади ва ундан минта ёмонлик ўчирилади”, дедилар. (Муслим ва Термизий ривояти.)
Қандай қилиб ҳар бир мусулмон ва муслима, мўмин ва мўминаларнинг тарафидан яхшиликка эгадор бўлишингиз мумкин?
Сиз “Аллоҳуммағфир лилмуслимийна вал муслимат вал мўминийна вал мўминат ал аҳяаи минҳум вал амват”ни ўқинг.
عن عبادة بن الصامت قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: من استغفر للمؤمنين والمؤمنات كتب الله له بكل مؤمن ومؤمنة حسنة . رواه الطبراني
Убода ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким мўмин ва мўминаларнингн гуноҳини кечирилишини сўраса Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўминанинг баробарига бир яҳшиликни ёзади, дедилар.” (Тобарий ривояти.)
Қандай қилиб қуръони каримни тўлиқ ўқиганни савобини олишингиз мумкин?
Сиз “Ихлос” сурасини уч маротаба такрорлаб ўқинг.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِأَصْحَابِهِ (أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ وَقَالُوا أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ فَقَالَ اللَّهُ الْوَاحِدُ الصَّمَدُ ثُلُثُ الْقُرْآنِ) البخاري.
Абу Саъийд Худри розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобийларга “Қайси бирингиз бир кечада қуръонннинг учдан бирини ўқишдан ожиз бўлади?”, дедилар. Бу иш уларга оғир туюлди ва “Қай биримиз бунга тоқат қила оламиз. Эй, Аллоҳнинг Расули,” дедилар. Шунда Расулулллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Қулҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссомад” қуръоннинг учдан биридир, дедилар. (Бухорий ривояти.)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умрбоқий яхши амалларни кўпайтиринглар», – дедилар. «Улар нимадир?» – деб сўралди. «Улар: такбир – Аллоҳу акбар, таҳлил – ла илаҳа иллаллоҳ, тасбеҳ – субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ», – деб жавоб бердилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир кунда юз марта «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку валаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-ин қодир» деса, унга ўнта қулни озод қилганнинг савоби берилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади. Ўша кун то кечгача шайтондан унга қалқон бўлади. Ундан афзал одам топилмайди. Бироқ кимдир бундан-да кўпроқ айтса, ўшагина афзал бўлади». Бухорий ва Муслим ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси қавм Аллоҳни зикр қилиб турса, албатта, уларни фаришталар қуршаб олади, устларига раҳмат ёғилади, Аллоҳ уларни ўзининг ҳузуридаги зотларга зикр қилади». Муслим, Термизий ва Ибн Можа ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғларининг ёнидан ўтсангизлар, фойдаланиб қолинглар», – дедилар. Саҳобалар: «Жаннат боғлари нима?» – деб сўрашди. У зот: «Зикр ҳалқаси», – деб жавоб бердилар. Термизий ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир мажлисга ўтирганда, у ерда беҳуда гап-сўзлар кўпайиб қолса, туриб кетишдан илгари: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атувбу илайк», – деса, ўша мажлисда ҳосил бўлган гуноҳлари кечирилади». Термизий ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қайси бир қавм бирор мажлисда ўтирганда Аллоҳни зикр қилмаса, расулига салавот айтмаса, Аллоҳ тарафидан уларнинг устига надомат тушади. Хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа, кечириб юборади». Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менинг исмим зикр этилганда, салавот айтмаган киши бахилдир». Термизий ривояти
وعن أنس بن مالك - رضي الله عنه - ، أن النبي - صلى الله عليه وسلم - قال: "من صلى علي صلاة واحدة صلى الله عليه عشر صلوات وحطّ عنه بها عشر سيئات ورفعه بها عشر درجات" رواه أحمد والنسائي وابن حبان والحاكم
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким менга бир саловат айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади ва ундан ўнта гуноҳни ўчиради ҳамда унинг даражасини ўн баробар оширади», дедилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким азонни эшитгандан кейин азон дуосини ўқиса, унга шафоатим вожиб бўлади». Бухорий ва Муслим ривояти.
«субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва субҳаналлоҳил азим»
قال النبي صلى الله عليه وسلم : هي كلمتان خفيفتان على اللسان ، ثقيلتان في الميزان ، حبيبتان إلى الرحمن .متفق عليه
“Бу икки калима тилда айтиш осон бўлган, Раҳмонга суюкли бўлган, тарозида оғир келадиган сўзлардир”. (Бухорий ва Муслим ривояти.)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Гуноҳи кабирадан сақланган қайси банда чин дилдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» деса, осмон эшиклари очилади ва у сўзи аршгача етиб боради». Термизий ривояти.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни шафоатимга энг лойиқ инсон – чин дилдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтган киши». Бухорий ривояти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2