1. Ботинда неъматни эътироф қилиш (Яъни нимаики яхшилик етган бўлса, ҳаммасини Аллоҳдан билиш). 2. Зоҳирда уни Аллоҳ берганини халққа сўзлаш. 3. Неъматни Берувчини рози қиладиган йўлда ишлатиш.
Агар банда шуларга риоя қилса, нуқсони бўлсада шукр қилувчилар сирасига киради.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
Шукрнинг фойдаларидан:
1. Шукр иймоннинг мукаммалигидир.
2. Шукр Исломнинг гўзаллигидир.
3. Шукр неъмат берувчи ва неъматнинг эътирофидир.
4. Шукр неъматнинг муҳофазасидир.
5. Шукр неъматнинг зиёда бўлишига сабабдир.
2. Шукр Роббнинг розилиги сабабидир.
3. Шукр Роббнинг муҳабати сабабидир.
4. Шукр халқниннг муҳаббати сабабидир.
5. Шукр нафс хотиржамлиги ва ақл комиллигидир.
Имом Байҳақий қилган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Албатта, неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир. Уларнинг иккиси бир жойга жойлаштирилгандир. Бандандан шукр узилмагунича Аллоҳдан зиёда қилиш узилмайдир».
Имом Ибн Можа ва Ибн Асокирлар Муҳаммад ибн Каъб ал-Қаразийдан келтирган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёда эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас.
Сизларга Аллоҳнинг китобидан тиловат қилиб берурман. Аллоҳ таоло, «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман», деган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1