Ўзбекистон Республикасида бугундан балиқ ови тақиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси Ўзбекистон республикаси ҳудудида балиқчилик қоидаларига мувофиқ, мамлакат табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан рационал фойдаланиш мақсадида 2017 йилнинг қуйидаги даврида балиқ овлашга тақиқ қўйилиши ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра:
- 10 мартдан 31 майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида;
- 25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзалари;
- 16 апрелдан 31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида.
Тақиқ даврида барча балиқ овлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ва балиқ ресурслари