Соғинч ўз ханжарин суқар юракка
Лаббай деб қошингга қўнармиканман
Хабибим севгиси Мадина ,Макка
Байтуллох мен сени кўрармиканман
Саломим етказиб расул Ахмадга
Мушкининг бўйига тўярмиканман
Равзасин файзидан чўмиб рахматга
Байтуллох мен сени кўрармиканман
Қилибон бағрингда тавофи қудум,
Сафо,Марва гирён юрармиканман,
Суртибон Хажарул асвадга юзим,
Байтуллох мен сени кўрармиканман.
Гунохдан эгилди шу телба бошим,
Арофатда охлар урармиканман,
Оқизиб хокига надомат ёшим,
Байтуллох мен сени кўрармиканман.
Покланиб гўё гўдакка айланиб
Зам-замингдан қониб эмармиканман
Эхром аталмиш йўргакка ўраниб
Байтуллох мен сени кўрармиканман
Чақирса раббано бир куни келиб
Мен ўзимни тутиб турармиканман
Учаман шамолдак бағингга елиб
Байтуллох мен сени кўрармиканман...?!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6