Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб:
— Тайёрлан! Саройдан ташқарига чиқамиз, — дебди. Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб борардилар. Бир қишлоққа етганларида подшоҳ тушида кўрган жойни таниб қолди. Атрофда одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд.
Шундоққина ерда бир одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди. Шунда подшоҳ одамлардан сўради:
— Бу кимнинг жасади, биродарлар? Нега у бундай хорликда ётибди?
— Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўрнинг жасади, — деб жавоб берди бир одам. У менинг қирқ йиллик қўшним эди. Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи бўлган. Эртадан то қора кечг
Hikoya 2
Ikkita do'st bo'lgan ekan, bir juda boy biri kambag'al. Bir kuni boy xotini bilan restoranga ovqatlangani borishibdi, u yerda bir ichgan odam boyning xotiniga tegajonlik qilibdi, buni ko'rib boy haligi odamni pichoqlab uldiribdi. Bundan xabar topgan kambagal dosti restoranga yugurib boribdi, bo'lgan voqeani eshitib barchasini o'z bo'yniga olibdi va qamalibdi. Oradan necha yil o'tib o'sha qamoqxonadan bir nechta jinoyatchilar qochibdi, ular orasida kambagal do'stimiz ham bor edi. Uyiga borish xavfli ekanligini bilib bormabdi, do'sti boyning oldiga yordam so'ragini boribdi lekin boy do'sti uni eshigi oldidan haydabdi. Kambagal nima qilishni bilmay kuchadagi bekatda yotishga qaror qil