Исён қаршисида туғилган муҳаббат
—Ўзи омадим йўқ экан. Бу йил ҳам ўқишга кира олмадим. Ҳамма орзуларим чилпарчин бўлди! Э, Худойим, нимага ўзи қиз бола бўлиб дунёга келдим экан?!
Райҳон: «Нима бўлса, бўлди. Пешонамга олий маълумотли бўлиш ёзилмаган экан, энди ота-онамга берган ваъдамнинг устидан чиқишга мажбурман», деса ҳам, атрофида қандайдир бир мўъжиза юз берадигандек, отасими, онасими: «Райҳон, қизим, ўқишга ихлосинг жуда баланд. Майли, бу йил ҳам тайёргарлик кўриб, ўқишга кира қол. Учинчи уриниш доим муваффақиятли бўлади», дейдигандек эди. Йўқ, ҳеч қандай мўъжиза юз бермади. Оиласидагилар зиёли одамлар, қалбимни тушунади, деб ишониб юргани — ота-онаси ҳам Райҳон иккинчи бор имтиҳонда
ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ. (Хаётий вокеа).
Болалар уйида улғайганман.
Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига бермайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман.
Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. Опанинг уйидан паноҳ топдим. Боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим.
Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди.
Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик.
Тўйимиз бўлди.
Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажар
ҒИЙБАТ БОР ЖОЙДА, МЕН ЙЎҚМАН!
Бир инсон ҳақида сўз очинг агар,
Парвойим палакдир не десангиз гар,
Ғийбатга тоқат йўқ қулоқларим кар,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Сўзлайсиз йўқ ердан тухматлар тўқиб!
«Иғво» деб аталган китобни ўқиб,
Наҳотки тўймайсиз гуноҳга бўкиб,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ғийбатнинг гуноҳи зинодан оғир,
Биламиз манзили жаҳаннам охир,
Лекин биз қўрқмаймиз бўлдик тош бағир,
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ғийбат ва бўхтонни қўйинг биродар,
«Қуръон ва суннат»га қайтинг биродар,
Ғийбатдан не фойда айтинг биродар?
Мен йўқман дўстларим, ғийбат бор жойда.
Ўйингиз қоп-қора, ўзингиз заҳар,
Ўлсангиз кетасиз дўзахга агар,
Ўт