АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ ҳақидаЯна бир, даҳо даражасидаги ўзбек олими Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний 797 йилда Фарғона водийсининг Қува шаҳарчасида таваллуд топган. Аҳмад Фарғоний ёшлигида ўз юрти Қувада бошланғич таълим олгач, Марвга бориб, мадрасада ўқийди. Ўша даврда бу маскан Мовароуннаҳрдаги энг катта шаҳарлардан бўлиб, йирик илм маркази ҳам эди. Унда жуда бой кутубхона бўлган. Толиб йигитни дунёвий илмлар қизиқтирарди. Шу сабаб, турли соҳалардаги устозлардан ўзи истаган йўналишларда таълим ола бошлади. Бу йилларда Марв шаҳри халифаликнинг Хуросон музофоти маркази эди. 809 йилда Хорун ар-Рашид вафот этгандан кейин тахтга тўнғич фарзанд Муҳаммад ал-Амин ўтирди. Васиятга к
Туркийлардан чиққан буюк аллома "Араблар ва Ажамлар устози " Хоразм фахри. Маҳмуд Замахшарий . Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Мутафаккирнинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий бўлиб, 1075 йил 19 мартда Хоразмнинг катта қишлоқларидан бири – Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Замахшарий ҳақидаги маълумотлар, асосан, ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вақтини Қуръон тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳ
ЎЗБЕКЛИГИНГДАН ФАРХЛАН! Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридагимузейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда НаманганнингТўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қориғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир
Амир Темур тарихини қозоқлар ва руслар синчиклаб археологик, антропологик, географик, тарихий ва жиҳатдан комплекс ўрганишяпти. Олиб борган жангларини, Чингизни қаттиқ ҳурмат этганини, унинг руҳини шод этиш мақсадида Улуғтогда маёқ қўрғон қурдириб, унинг хотирасига улкан олов ёқиб, ўша қўрғон ёнида 1391 йилда , Тўхтамишхон билан жанг олдидан оташпарастлар маросимини ўтқазанидан хабарингиз борми? Сўнг келган санаси ва қанча черик билан келганлигини тошга ўйиб ёздириб қўйган. Мусулмон бўлиб, фатҳ қиличини кўтарган билан, қадим урфларни хам унутмаган экан. Олимлар бу маросимнинг ўтқазишида турли маъно борлигини айтмоқдалар. Чингизий Тўхтамишнинг устига лашкар тортиш учун қанчалик журъат керак
Дуҳа Туркларини биласизми? Қадимда ота боболаримиз Якка Тангрига яъни Аллоҳга сиғинишган. Ҳатто улар жамиятдаги Қонунлар ўрнатиш,аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида ўз қомусларини ҳам ёзишган. Қомус яъни конституциянинг номи Türk Töresi дир. Ҳозирда ҳам мен билган жуда кўп Турклар,асосан тарихчи олимлар шу қомусга амал қилишади. ЭНГ қизиғи, дунё давлатларининг конституцияси ана шу бизнинг Türk Töresi га асосланиб яратилган. Қадим Турклар олов, сув, осмон, ер, тоғ, ўрмон, бўри, бургут, от ва кийикларга,табиатнинг овозига алоҳида меҳр муҳаббат билан қарашган. ЭНГ ёмон кўрган ҳайвонлари шоқол ва тулки бўлган. Бугунги кунимизда ота боболаримизнинг қадимий анъана ва урф одатларини бузмасдан кип