Машҳур муҳаддис, аллома ва буюк зотлардан бири шогирдларига ҳадис фанидан дарс берар эди. Имтиҳон қилиш мақсадида талабаларга юзланиб: «Эй шогирдлар! Эй талабалар! Эртага менинг олдимга энг қиммат нарсани олиб келинглар!», — деди. Талабалар уйларига қайтишди. Сўнг, эртаси куни, бомдод намозидан сўнг ҳаммалари Устоз ҳузурида тўпланишди ва ораларида қуйидаги суҳбат кечди.
Устоз: «Хўш, энг қимматли нарсани олиб келдингизми?», — деб сўради. Шогирдлар олиб келган нарсаларини навбатма-навбат устозга тақдим қила бошладилар. Устоз қараса, талабалардан бири қўй, бири туя, бири қимматбаҳо кийим, яна бири олтин, бошқаси кумуш, хуллас, ҳар бири ўзи қиммат деб ўйлаган нарсани олиб келибди. Навбат 12-13