Ушбу дуони сидқидилдан айтган одам учун барча гуноҳлари маҳфират қилнади.
------- --------
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод бўлган Зайд розияллоҳу анҳунинг сўзларидан ривоят қилинади:
“Кимки: “Ўзидан ўзга ибодатга лойиқ илоҳ йўқ, Барҳаёт ва Боқий бўлган буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва унга тавба қиламан” деса - агар ҳужум пайтида (жанг майдонидан) қочган бўлса ҳам, унинг гуноҳлари мағфират қилинади”.
Абу Довуд 1517 ва Термизий 3577 ривоят қилган.
Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди.
“Саҳиҳ аТермизий” 3577, “Саҳиҳ Аби Довуд” 1358, “Саҳиҳ ат-Таргиб ва-т-тарҳиб” 1622, “Таҳриж Мишкатул-масабиҳ” 2292.
Арабча: أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظِيمَ الَّذِى لاَ إِل
-- ФОТИХА СУРАСИ --- тафсири
_____________
Ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзигагина камоли бандалик ила юзланишга эришиш суранинг бош мақсадларидан бири ҳисобланади.
Сура "Фотиҳа" яъни, очиб берувчи, бошлаб берувчи, очқич, деб номланди. Чунки Аллоҳнинг китоби у билан бошланади. У "Уммул-Қуръон", яъни, Қуръоннинг онаси, асли, пойдевори, деб ҳам аталади. Негаки, у Қуръоннинг ибодат, Аллоҳни бир деб билиш (тавҳид) ва бошқа мавзуларини ўзида мужассам этади. У Қуръондаги энг улуғ сурадир. У "Етти такрорланувчи"дир.
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
"Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)".
Қуръон ўқишни Аллоҳнинг номи билан, У Зотдан мадад сўраб, У Зотнинг табаррук номини тилга олиб