АЁЛ КИШИНИ ЁЛҒИЗ САФАР ҚИЛИШИ
_______
عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَحِلُّ لامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ باللهِ وَاليَومِ الآخِرِ تُسَافِرُ مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ إلاَّ مَعَ ذِي مَحْرَمٍ عَلَيْهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бир кеча-кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
===///________________________
990. АЁЛ КИШИНИ ЁЛҒИЗ САФАР ҚИЛИШИ
وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لاَ يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلاَّ وَمَعَهَا ذُو مَحْرمٍ، وَلاَ تُسَافِرُ المَرْأَةُ إِلاَّ مَعَ ذِي مَحْرَمٍ» فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ إنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا؟ قَالَ: «انْطَلِـقْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркак киши намахрам аёл билан зинҳор холи қолмасин. Маҳрами бўлмаган аёл сафарга ёлғиз чиқмасин», деганларида, бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг хотиним ҳажга кетди. Мен эса фалон ва фалон ғазотда иштирок этиш учун номимни ёздириб қўйдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Боргин, хотининг билан бирга ҳаж қил (чунки маҳрам бўлиб бормасанг, унинг сафари шаръий бўлмайди)», деб айтдилар”.
Муттафақун алайҳ
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2