«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152).
.
«Эй мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб: 41).
.
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп зикр қилувчи) аёллар – улар учун Аллоҳ магфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир». (Аҳзоб: 35).
«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф: 205).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда айтадилар:
«Парвардигорини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи тирик билан ўликнинг фарқи (кабидир)». (Бухорий ривояти).
Сиз бугун Аллоҳни зикр қилдингизми...???
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[
Жаннатнинг таърифи қандай?
Жаннат роҳат ва фароғатга тўла. Унда хушҳаво боғлар, зилол чашмалар, тил билан баён қилиб бўлмас афзалликлар бор.
Жаннатдаги энг мўъжизавий ва ҳайратланарли воқеа нима?
Жаннат аҳлининг Аллоҳ дийдорига етишмоғи. Аммо Аллоҳни биз қай тариқа, яъни қай кўз билан кўрмоғимиз маълум эмас.
Жаҳаннам қандай макон?
Жаҳаннам қабоҳатга ва разолатга тўла азоблар маконидир. У жойда Забония исмли фаришталар кофирлар ва гуноҳкорларга аёвсиз жазо берадилар.
Жаннатга кимлар киради?
Бу ўткинчи дунёда Аллоҳ буюрган амалларни бажариб, у Зот таъқиқлаган ишлардан қайтган диёнатли ва гуноҳлари кечирилган мўмин бандалар киради.
Жаҳаннамга-чи?
Кофирлар ва фосиқлар.
Кишилар жаннатда доимий қоладиларми?
Жаннат аҳли боқий қолади ва унда қазою қадар йўқдир.
Жаҳаннамга кирганлар-чи?
Имонсиз кишилар жаҳаннамда доимий маҳбус бўлиб қоладилар. Уларга ўлим йўқ. Аммо гуноҳлари кечирилмасдан жаҳаннамга кирган осий мўминлар гуноҳлари миқдорича жазоланиб, сўнг дўзахдан чиқадилар ва жаннатга қайтиб, у жойда қоладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3