🕌 ЖУМА НАМОЗГА БОРМАЙДИГАНЛАР ҲАҚИДА.
-----------
Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинди.
Росулуллоҳ ﷺ минбардан туриб айтдилар: Қасам ичаманки одамлар жумаларни тарк қилишдан тийиладилар. Ёки (тийилмасалар) Аллоҳ таало уларнинг қалбларига муҳр босади. Кейин албатта улар ғофиллардан бўлиб қолади.
(Термизий ривояти)
▪️Шарҳ: Жума шунчалик муҳим ибодатки ҳатто Жума ҳақида қуръонда мукаммал бир сура нозил бўлди. Жумага бормаслик шунчалик ёмон амал бўлаябдики ҳатто қалбга муҳр босилаябди.
▪️Қалбга муҳр босилиши қуръоннинг кўп ерларида келган:
Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.
(Бақара 7)
▪️ Оят мусулмонлар ҳақида эмас кофирлар ҳақидадур. Қалби муҳрланишлик кофирлар, мунофиқларнинг сифатидур, мўъминнинг сифати эмас. Қалб муҳрлангандан кейин киши ҳақни эшитмайдиган ҳақни кўрмайдиган бўлиб қолади. Ҳақдан нафрат қиладиган, ҳақни кўрса, эшитса сиқиладиган бўлиб қолади.
Қалби муҳрланган инсонлар гуноҳга масиятга мойил бўлиб қолади. Масият, гуноҳ қилса мазза қиладиган бўлиб қолади. Гуноҳларга кетиши осон бўлиб қолади.
Шунинг учун қалби муҳрланишдан мўъмин бўлса иймони бўлса қўрқсин. Муҳрланишига сабаб бўладиган амалларга диққатли бўлиб сақлансин.
➖Аллоҳ таалодан жумани тарк қиладиган бадбахтлардан бўлиб қолишлигимиздан паноҳ сўраймиз.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев