--
"Ё Росулуллоҳ ! Мен бу кеча туш кўрибман ва тушимда Жаннатда эканман. Шунда Жаннатни ларзага солган бир овоз эштилди. Шунда ўн икки кишини исми зикр қилинди. Сўнг уларни эски киймларда бўйинлари қонга беланган холда олиб келинди ва айтилди: "Уларни Байдаж ёки Байдаҳ исмлик дарёга олиб боринглар". Сўнг уларни ўша дарёга олиб боришиб унга ташлашди. Улар ундан янги тўлин ойдек холда чиқишди. Сўнг улар олдига тилладан ўриндиқлар келтиришди ва атрфоларини нозунеьматлар билан тўлдиришди. Улар қайси томонга қарашмасин хар ўзлари истаган нарсани топишар эди". (Аёл сўзларини тугатгач)
|
Шунда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам жанга жўнатган лашкардан бир чопар етиб келди ва у "Биз билан шундай шундай воқеалар юз берди" деб (лашкардан шахид кетган аёл тушида зикр қилган) кишиларни исмини зикр қилди.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам у аёлни яқин келишга буюрдилар ва кўрган тушини чопарга айт дедилар. У айтди ва чопар у аёлни тушини тасдиқ қилди".
|
Аҳмад 3/257 ривояти.
|
Бир куни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳ васаллам хузурларида: "Ё Росулуллоҳ! Фалончи аёл фарз намозларини адо этади, ўз моли мулкидан садақа беради, ва хеч кимни хафа қилмайди" деб айтишди. Ул зот саллоллоҳу алайҳ васаллам: "У Жаннатга киради" дедилар.
|
Бухорий "Аль адаб аль муфрад" 119.
|
Ансорлардан бири Қубо масжидида одамларга имом бўлди. Хар доим у Қурьондан бирор сурани қироат қилмоқчи бўлса аввал "Сураи Иҳлос" ни қироат қилиб сўнг кетидан бошқа сурани қироат қилар эди. У хар ракатда шундай қилди. Шунда уни орқасида намоз ўқиётганлар унга айтишди: "Сен бошида шу сурани қироат қиласан, ўйласанки бу киофя қилмайди ва бошқа сурага ўтасан?! Ёки шу сурани ўқи эки блшқасини ўқи!". У жавоб берди: "Мен бу сурани қироат қидишидан тўхтамайман! Агар сизлар шунга рози бўлсаларинг мен намозларинга имом бўламан.
Агар шундай қилишимни хохламасаларинг унда мен сизларга имом бўлмайман". Улар ўз ораларида ундан яхшироқ одам бўлмагани учун ундан бошқаси бўлишини хохлашмади. Қачонки Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам келгач ул зотга бу хақида айтишди сўнг ул зот унга: "Эй Фалончи! Нима сени биродарларинг сенга айтган нарсани қилишдан тўсди" дедилар. У деди: "Мен бу (сура) ни яҳши кўраман" деди. Шунда ул зот дедилар: "Бу сурага мухаббатинг сени Жаннатга киритди".
|
Бухорий 774 ривояти.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам дедилар:
"Мен тушимда Жаннатга кирдим у ерда Абу Толханинг хотини Румайсани кўрдим. Кегин мен оёқ товушларини эшитдим, мен: "Ким бу?" дедим. Менга: "Бу Билол" дейшди. Кегин менга бир қаср кўрсатилди ва унинг ёнида бир қизни кўрдим. Сўнг мен сўрадим: "Бу қаср кимга тегишлик?". Менга: "Умарга" деб жавоб қилишди. Сўнг мен ичкарига қарамоқчи бўлдим аммо Умарни рашқ эсимга тушиб ортга чекиндим. Шунда Умар розиёллоҳу анху "Ё Росулуллоҳ! Ота онам сизга фидо бўлсин! Гап сиз хақизда бўлса мен рашқ қиламанми?!" деди.
|
Бухорий 3/1346 ривояти.
|
Бир куни Баро Ибн Озиб Розиёллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васалламга шёлкдан бир кўйлак берди. Одамлар бу кўйлакнинг харир юмшоқлигидан хайратда эдилар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайх васаллам айтдилар: "Сиздар бу кўйлакнинг юсшоқлигидан хайратдамисиз? Ахир Саьд Ибн Муознинг Жаннатдаги кўйлаклари бунданда юмшоқдир".
|
Бухорий 2/922 ва Муслим 4/1916 ривояти.
|
🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев