НАРД ВА КАПТАР ЎЙНАШ.
----------
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким нардишер ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлади», дедилар».
(Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бундан нард ўйнаш чўчқанинг гўшти ва қони қанчалик ҳаром бўлса, шунчалик ҳаром эканлиги чиқади.
#Ҳадис_894
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди», дедилар».
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти)
Шарҳ:
Нард каби шахмат, карта, ошиқ ва шунга ўхшаш ўйинлар ҳам ҳаром бўлади.
#Ҳадис_895
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каптарга эргашаётган кишини кўриб: «Шайтон шайтонага эргашмоқда», дедилар».
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Бу ҳадисда каптарни қимор учун ўйнатиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафақат каптар, балки ит, хўроз, қўй каби бошқа ҳайвонларни уриштириш ва улар орқали қимор ўйнаш ҳам ҳаромдир. Чунки бунда ҳайвонга зарар етказиш, қимор ва Аллоҳ таолонинг зикридан қолиш бор.
Хадис ва Хаёт 37
------------- ======= ---------------
#Ҳадис_882
ҚАРЗ ВА ФАҚИРЛИККА ДУО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Фотима розияллоҳу анҳо
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг
Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси!
Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси!
Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!
Эй донни ва данакни ѐрувчи!
Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.
Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!
Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!
Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!
Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин, дедилар».
( Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинади.
Ҳадис ва Ҳаёт 35
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3