ФАРЗАНДЛАРГА ПАНОХ СУРАШ ДУОЛАРИ.
----------
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқга паноҳ тилар эди», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий яхши санад ила ривоят қилган).
Шарҳ:
Дуонинг маъноси бундай:
«Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқга паноҳ тилар эди», деганлари Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди, деганларидир.
Хадис ва Хаёт 18
----------- ====== ------------
#Ҳадис_872
#МИННАТЧИ
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ азза ва жалла қиѐмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. Уларга аламли азоб бўлур. Улар берганини миннат қилувчи, иштонини фахр ила судраб юрувчи, ѐлғон қасам ила савдо молини ўтказувчилар(дир)», дедилар».
Насаий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган).
Шарҳ:
Ушбу ҳадисдаги уч амални қилувчилар қиѐмат куни жуда оғир аҳволга тушиб қолиши таъкидланмоқда. Чунки Аллоҳ таолонинг қиѐмат кунида бир бандага гапирмаслиги, назар ҳам солмаслиги, айниқса, уни покламаслиги оғир мусибатдир. Келинг, ўша уч ишни қилувчилар кимлардан иборат эканини ўрганиб чиқайлик:
1. «Берганини миннат қилувчи». Аслида у бировга берган нарсани унга Аллоҳ берган эди. Ўша Аллоҳ берган нарсани Аллоҳнинг йўлида берганидан кейин миннат қилиши шартмиди?! Энди бу банда миннат қилдими, демак, қилганига яраша жазосини тортиши керак. Бу дунѐда муҳтож кишини хижолат ва мулзам қилгани эвазига у дунѐда ўзи хижолат ва мулзам бўлади. Аллоҳ таоло унга гапирмайди, назар солмайди ва покламайди.
2. «Иштонини фахр ила судраб юрувчи». Бу дунѐда кийими ила кибру ҳаво, фахр қилиб, мискин ва фақирлар олдида ўзини кўрсатиб керилган, уларнинг кўнглини синдирган одам у дунѐда кўнгли синиш, эътибор назаридан четда қолиш қандоқ бўлишини ўз танасида синаб кўради.
3. «Ёлғон қасам ила савдо молини ўтказувчи». Харидорни ишонтириш учун ўтмас матоҳини қасам ичиб мақтаган одам ҳам қиѐмат куни оғир аҳволга тушади. Аллоҳ таоло унга ҳам гапирмайди, назар солмайди ва уни покламайди. Шундоқ бўлганидан кейин берган хайр-эҳсон ва садақаларимизни миннат бошларимиз билан қилмаслигимиз, фахрланмаслигимиз, кийимсавдода молимизнинг айбини беркитиш учун мақтаб, уни ўтказиш учун қасам ичмаслигимиз керак.
Хадис ва Хаёт 8
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев