▪▪▪
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бандани Аллоҳга энг яқин маҳали, саждададир. Бас саждада дуони кўпайтиринг". Муслим 482.
Сажда маҳалда киши ўзига ёқган дуолар билан Аллоҳга мурожат қилиши айни муддаодир. Бу ҳолат ҳоҳ фарз, ҳоҳ нафл намозларига тенг талуқлик.
Анас Ибн Молик розиёллоҳу анҳундан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Агар сизлардан бирортангиз (Аллоҳга) дуо қила бошласангиз, бас илтижоларингизда қатъийлик кўрсатсин ва ҳеч қандай ҳолатда: "Эй Аллоҳ, хоҳласанг, менга бер", деб айтмангиз, чунки ҳақиқатан ҳам ҳеч ким Аллоҳни мажбур қила олмайди".
Аҳмад 3/101, Бухорий 6338, Муслим 2678, ва Насоий "Суннан кубро" 10420 ривояти. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг. "Саҳиҳ ал-жоми ас-сағир" 531.
Яний: Дуо қилгувчи Роббисига қатий умид билан ўзига кераклик ҳожатини Аллоҳдан доими равишда қатият билан сўраши керак ва дуо охирида "Ин шаа Аллоҳ" деб айтмаслиги керак. Кишини дуода заифлашиши ва ҳожатига бепарво ҳолда дуо қилиши дуони заифлаштиради. Банда ҳар қанча Роббисига мурожат қилаверса, ва то Роббиси унинг дуосини қабул қилиб ҳожатини раво қилмагунча Ундан ҳожатларини доими талаб қилаверса-қилаверса оҳир оқибат Роббисини унинг дуоларига жавоб қилганини ва ҳожатини чиқарганини кўради. Бу айниқса дуолар ижобат маҳалда бўлса мақсадга муофиқдир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1