---------------------
“Эй нафс, ўлим ҳақ, қабр ҳақ, қайта тирилиш ҳақ, ҳисоб-китоб ҳақ, мезон ҳақ, жаннат ва жаҳаннам ҳақ. Буларнинг ҳақ эканлигига ҳеч қандай шубҳанг бўлмаса, нима учун дунёда жаннатга тушиш учун ҳаракат қилмайсан? Нега жаҳаннамдан сақланишга ғайрат қилмайсан? Кўз билан кўрмаганинг учун ғафлатни танладингми? Ақлингни йиғ, қўққисдан ҳаёт тугаб қолса, фурсат қўлдан кетса, нима қиласан? Тезда тадоригингни кўр; ислоҳ бўл! Жаҳаннамдан қутулиб, жаннатга тушадиган Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлишга интил!”
Ўлимни эслаш инсонни қайта тирилтиради.
Ўлимни эслаш инсонни қайта поклайди.
Ўлимни эслаш қалбни нурлантиради.
Ўлимни эслаш нафсни ислоҳ этади-тузатади.
Ўлимни эслаш инсонга савоб бахш этади.
Ўлимни эсламаслик инсонни ҳалокатга элтади.
Ўлимни эсламаслик инсонга завқу сафо бермайди, балки азоб-уқубат беради. Шунинг учун ўлимни доим эсланг, зикрни бошламасингиздан аввал ўлимни ўйланг!”
“Тасаввуф ва нафс тарбияси”дан
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ :
------------
• «ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ! Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Бақара сураси, 195 оят).
• ТАВБА ҚИЛИНГ! «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» (Бақара сураси, 222 оят).
• ПОК ЮРИНГ! «Аллоҳ ўзини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара сураси, 222 оят).
• ТАҚВОДОР БЎЛИНГ! «Зеро, Аллоҳ тақво қилувчиларни севади» (Оли Имрон, 76 оят).
• САБРЛИ БЎЛИНГ! «Аллоҳ сабр қилувчиларни севади» (Оли Имрон сураси, 146 оят).
• «АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИНГ! У Зот Ўзига таваккул қилувчиларни севади» (Оли Имрон сураси, 159 оят).
• АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ! «Аллоҳ адолат қилувчиларни севади» (Моида сураси, 42 оят).
Биродарим, эрта тонгдан солиҳ амалларга ният қилиб, Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев