#ДАМ СОЛИШ УЧУН ДУОЛАР.
--------
Оиша онамиздан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жаброил дам солар эди: «Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин кулли доин юшфийка. Ва мин кулли шарри ҳасидин иза ҳасад ва шарри кулли зи айнин», дер эди».
(Муслим ривоят қилган).
Шарҳ:
Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг номи ила. Сени тузатадиган. Ва ҳар бир дарддан сенга шифо берадиган, ҳар бир ҳасадчининг ҳасад қилган пайтидаги ҳасад ѐмонлигидан ва ҳар бир кўзи борнинг ѐмонлигидан».
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Бемор бўлдингми?» деди. «Ҳа», дедилар у зот. Шунда у: «Бисмиллаҳи урқийка. Мин кулли шайъин юъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи урқийка», дер эди».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан. Ҳар бир нафс ѐки кўзнинг ѐмонлигидан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман».
Ҳадис ва Ҳаёт 18
#Ҳадис_1331
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан фориғ бўлишни насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради», дедилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Доимо истиғфор айтиб юрган банда кам бўлмайди.
Руҳий тарбия устозлари янги муридларига эрталаб юз марта, кечқурун юз марта истиғфор айтишни вазифа қилиб берадилар.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1