«Кимки (ёлғон) қасам ичиб, мусулмон кишининг ҳақини ўзиники қилиб олса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга дўзахни вожиб этиб, жаннатни ҳаром қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, арзимаган нарса бўлса ҳамми?» деб сўрашган эди, «Бутанинг новдаси бўлса ҳам», деб жавоб бердилар .
(Муттафақун алайҳ).
___ /////// ======= >>>>>>>
Ибн Умардан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилиб, шундай дея нидо қилдилар: “Эй, тили билан мусулмон бўлиб, иймон қалбига ўрнашмаган жамоа! Мусулмонларга озор берманглар! Уларга таъна қилманглар! Уларнинг аврат-(айб)ларини қидирманглар! Батаҳқиқ, киммусулмон биродарининг айбини қидирса, Аллоҳ унинг айбини қидиради. Аллоҳ кимнинг айбини қидирса, уйининг ичида бўлса-да уни шарманда-и шармисор қилади”
(Термизий: “Ҳасан ғариб”, Албоний “Саҳиҳ сунан Термизий”да саҳиҳ деди).
__ /////// ======= >>>>>>>
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:«Жаннатга кирган биринчи гуруҳ тўлин ойли кундаги Ой суратида киради. Уларнинг ортидагилар эса ўта ёруғ юлдуз суратида, ўрталарида келишмовчилик ва нафрат бўлмай кириб келадилар. Уларнинг ҳар бирининг иккитадан жуфти бўлади. У жуфтларнинг гўзаллиги шунчаки, ҳар бирининг болдирларидаги иликлари мускуллари остидан кўриниб туради. У (жаннатга кирган)лар эртаю-кеч тасбеҳ айтадилар, на касал бўладилар ва на балғам ва на тупук тупурадилар. Уларнинг идишлари тиллою-кумуш, тароқлари олтин, оташдонларинингёнилғиси – (хушбўй) уд, терлари эса мушкдан бўлади»
(Имом Бухорий ривояти).
__ /////// ======= >>>>>
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Эркак киши (бошқа) эркакнинг авратига, хотин киши (бошқа) хотиннинг авратига боқмасин. Бир эркак (бошқа) эркакнинг, бир хотин (бошқа) хотиннинг олдига битта кийимда чиқмасин»
(Имом Аҳмад ривояти, 3-ж., 63-бет; Имом Муслим ривояти, 1-ж., 183-бет).
__ ////// ====== >>>>>
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким менга икки ияги-(жағи) орасидаги, ҳамда икки оёғи орасидаги нарсаларнинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
(Бухорий (6474)).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев