Ёмонларингиз – яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинмайдиганингиздир»
Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳм қилинглар, сизларга ҳам раҳм қилинади. Кечиринглар, Аллоҳ ҳам сизларни кечиради. Гап бир қулоғидан кириб, бошқасидан чиқиб кетадиган кимсалар ҳолига вой бўлсин! Қилаётган ишининг гуноҳлигини била туриб, ундан тийилмай қилаверадиган кимсалар ҳолига вой бўлсин»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қийинчиликда (Фасод-фитна кўпайиб кетганида) ибодат қилиш менга (яъни, Маккадан Мадинага) ҳижрат қилинган кабидир»
Имом Муслим ривояти
(Маъқал ибн Ясор (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким умматим бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларга шундай замон келадики, ўшанда мўмин киши қўйдан ҳам хорроқ бўлади»
Ибн Асокир ривояти.
(Анас (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ислом ғариб (холда) бошланди, ва тезда қандай бошланган бўлса, ўша холатига қайтади. Бас, ғарибларга яхшилик бўлсин»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ «Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ дедилар. У зот ﷺ “Сиздан эллик кишини” дедилар.»
Баззор ва Табароний ривояти
(ибн Масъуд (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Умматимдан шундай одамлар бўладики, улар зино, ипак, маст қилувчи ичимлик ва мусиқани ҳалол санайдилар
Бухорий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бу уммат ичида ер ютиш, (осмондан) тош ёғиш, (исёнкорларни) тўнғиз ва маймунларга айлантириб (ҳолатлари) содир бўлади. Бу эса улар маст қилувчи ичимликлар ичишган, ўзларига яллачилар олишган ва мусиқа асбоблари чалишган пайтда бўлади
(Анас(р.а).дан)
Ибн Абу ад-Дунё ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бахтли одам фитналардан узоқ юрган (киши)дир. (Бахтли одам) мусибатга йўлиқиб, унга сабр қилган (киши)дир. (Бу) қандай яхши!»
(Миқдод ибн Асвад (р.а)дан)
Абу Довуд ривояти
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев