-------
АРШИ АЪЛО СОЯБОНИ
Абу Ҳурайра, Абу Саид Ал-Худрий ва Салмон Ал-Форисий розияллоҳу анҳумдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«سبعةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ تعالى في ظِلِّهِ يومَ لا ظِلَّ إلا ظِلُّهُ : إمامٌ عدلٌ ، وشابٌّ نشأَ في عبادةِ اللهِ ، ورجلٌ قلبُهُ مُعَلَّقٌ في المساجدِ ، ورجلانِ تحابَّا في اللهِ ، اجتمعا عليهِ وتفرَّقا عليهِ ، ورجلٌ دعَتْهُ امرأةٌ ذاتُ منصبٍ وجمالٍ ، فقال : إني أخافُ اللهَ ، ورجلٌ تصدَّقَ بصدقةٍ ، فأخفاها حتى لا تعلمَ شمالُهُ ما تُنْفِقْ يمينُهُ ، ورجلٌ ذَكَرَ اللهَ خاليًا ففاضتْ عيناهُ».
متفق عليه.
"Етти тоифа мўминларни Аллоҳ таоло Ўзининг (Арши) соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Ўзининг сояси ила соялантиради. (Улар қуйидагилар : ) адолатли имом – раҳбар, Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит, қалби доимо масжидларга талпиниб турадиган киши, Аллоҳ йўлида севишиб, ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббат билан жамланиб, ана шу муҳаббат устида тарқалиб яшаган кишилар, мансаб ва гўзаллик соҳибаси бўлган аёл (зинога) чақирган пайт "мен Аллоҳдан қўрқаман" деб (зинодан ўзини узоқ тутган) киши, ўнг қўли билан инфоқ қилганда, берган садақасини чап қўли ҳам билмай қоладиган (даражада сир сақлаган, ихлоси кучли) киши ва Аллоҳни ёлғиз қолган пайтида зикр қилиб, кўзидан ёш оққан киши".
(Муттафақун алайҳи)
АЛЛОҲ УЧУН ЙИҒЛАШ
ДЎЗАХГА ЯҚИНЛАШМАЙДИГАН КЎЗЛАР
Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу аҳумдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«عَينانِ لا تمسُّهما النَّارُ: عينٌ بكَت مِن خشيةِ اللهِ , وعَينٌ باتَت تحرُسُ في سبيلِ اللهِ».
سنن الترمذي، مشكاة المصابيح، صحيح الترغيب والترهيب.
«Икки (турли) кўз(лар)га (дўзах) олови тегмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз(лар) ва Аллоҳ йўлида (Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиб) қўриқчилик қилган кўз(лар)».
(Сунани Термизий, Мишкотул масобиҳ, Саҳиҳи тарғиб ва тарҳиб ҳадис китоблари) !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев