#Ҳадис_1185
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир кишига ўлим келди. У ҳаётдан умидини узгач, аҳлига васият қилди: «Мен ўлсам, мен учун кўп ўтин тўплаб, уни ёқинглар. (Олов) гўштимни еб битириб, суягимга ўтиб, қовжираб битганимда, уни олиб, янчинглар, сўнгра шамолли бир кунни кутиб, уни (хокимни) денгизга сочиб юборинглар», деди. Шундай қилишди. Кейин У Зот уни(нг хокини) тўплади-да, унга: «Нега бундай қилдинг?» деди. У: «Сендан қўрқиб», деди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилди».
Имом Бухорий ривояти.
(Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1186
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қуръонни ёддан ўқийдиган кишининг сифати шуки, у мукаррам элчилар (фаришталар) билан биргадир. Қуръон оғир келиб, уни қайта‑қайта ўқийдиган кишининг сифати шуки, унга икки ажр бор».
Имом Бухорий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)
#Ҳадис_1187
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин».
Имом Абу Довуд ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1188
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким ҳар куни тонгда ажвадан еттита еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».
Ажва – хурмонинг Мадинаи Мунавварада ўсадиган энг яхши нави.
Имом Бухорий ривояти.
(Омир ибн Саъд родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1189
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Юқиш ҳам йўқ, тияра ҳам йўқ, ҳома ҳам йўқ, софар ҳам йўқ. Моховдан эса худди арслондан қочгандек қоч».
Изоҳ:
«Юқиш йўқ» дегани касалликнинг ўзида юқиш қуввати йўқ, балки касаллик Аллоҳнинг изни ила пайдо бўлади, яъни касал юққан кишида ҳам мазкур касалликни Аллоҳ яратади, деганидир.
«Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир.
«Ҳома» сўзи тунда учиб юрадиган қушни билдиради. «Ҳома йўқ», дегани ўша қуш бахтсизлик келтиради, деб эътиқод қилиш йўқ, деганидир.
«Софар» сўзи ҳам турлича изоҳланган: а) жоҳилият арабларида очлик туфайли одамнинг ичида «софар» деган бир қурт пайдо бўлади, у инсонга озор беради ва бошқага ҳам ўтади, юқади, деган тушунча бўлган. «Софар йўқ» деганда мазкур тушунчанинг ботиллиги назарда тутилган; б) жоҳилият араблари уруш ҳаром қилинган муҳаррам ойи ўрнига софар ойини қўйиб олишар, муҳаррам ойида урушни ҳалол санаб, софар ойида ҳаром санашарди. Ҳадиси шарифда мазкур иш тақиқланган; в) баъзиларда софар ойидан шумланиш бўлган. Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, деган тушунчалар бўлган.
Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1190
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Соч уловчи аёлни ҳам, соч улатувчи аёлни ҳам ва вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм* қилдирувчи аёлни ҳам Аллоҳ лаънатласин!».
Изоҳ:
Вашм – танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш, татуировка.
Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1191
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Қуёш чиққан энг яхши кун жума кунидир. Одам шу куни яратилган, шу куни жаннатга киритилган ва ундан чиқарилган, қиёмат ҳам айнан жума куни қоим бўлади».
Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1192
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар банда ёлғон гапирса, унинг сассиқ амалидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади».
Термизий ривоят килган.
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1193
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкади».
Имом Бухорий ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
Бухорий ва Муслим ривоятри.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади.
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг»
Имом Термизий ривояти
(Убода ибн Собит (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ амални ҳам фосид қилади»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар
Ибн Ҳаббон ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев