Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга дохил бўлади, фақат бош тортганларгина унга кирмаслар».«Эй Расулуллоҳ, жаннатдан ким бош тортади?», деб сўрадилар.«Ким менга итоат этса, жаннатга киради. Ким менга итоат этмаса, бош тортган бўлади», деб жавоб бердилар.(Имом Бухорий ривоятлари).Ш а р ҳ :«Умматимнинг ҳаммаси([1])..» Яъни, у зотнинг умматларидан бўлган мўминлар эркак бўлсин, аёл бўлсин, шарафли ё заиф инсонлар бўлсин, олим ё жоҳил бўлсин, бой ё камбағал бўлсин, ким бўлишидан қатъий назар.«Жаннатга киради..» Яъни, вафот этганидан кейин унинг руҳи жаннатга киради, қиёмат куни эса ҳам руҳи, ҳам жасади билан