Ғофил бўлма, эй жон, бир кун ўларсан,
Дунё қадар молинг бўлса не фойда?!
Сайроқи бўлсанг ҳам тилдан қоларсан,
Булбул каби ноланг бўлсанг не фойда?!
Сени бир кунда оларлар уйингдан,
Каломуллоҳни ҳеч қўйма тилингдан,
Қутулиш йўқ-келса Азроилингдан,
Турли-туман ҳийланг бўлса не фойда?!
Дунё деб чирансанг бир жуфт сўзинг бор,
Берарсан-оларсан, ўғлинг-қизинг бор,
Кетар чоғинг уч-беш қарич бўзинг бор,
Барча бозор сенинг бўлса не фойда?!
Ҳазратим келсаю, тўрга ўтирса,
Дардимни тингласа, кўнглим кўтарса,
Дунёдан топганим бўлди ҳеч нарса —
Қорун қадар молинг бўлса не фойда?!
Тарж. Маҳбубий