ПАЙҒАМБАРНИ ДУНЁ ТАНИР...
Саёҳатдан кўнгил безди топмай паноҳ,
Бугунгилар аҳволоти минг иштибоҳ!
Тақдир шудир, бошқаларга ёқар ёқмас,
Пайғамбарни дунё танир инша Аллоҳ!
Ойлар ўтар, адоғи йўқ , бир қанчадир,
Сўнгги уммат тутган мавқеъ ўртанчадир...
Мўминларнинг бу ҳолати вақтинчадир
Пайғамбарни дунё танир инша Аллоҳ!
Бошқа йўллар туюлмоқда минг бир қафас,
Соҳталикнинг ҳокимлиги мангу эмас.
Мўмин дўстим, сен шубҳага бормасанг, бас
Пайғамбарни дунё танир инша Аллоҳ!
Уммат ухлар дини учун хизмат қилмай,
Мағриб аҳлин аҳволига бағрин тилмай...
Рим папаси ёрдам берар ўзи билмай
Пайғамбарни дунё танир инша Аллоҳ!
Уммат дунё қувиб, охир бир кун толар,
Вазифасин унутиб гох ухлаб қолар...
Оврўпонинг н
Нега шукр қилмаймиз?
Бойларга ҳавасдамиз ночордан қилиб ҳазар,
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз назар.
Аслида бой кўнглини қандайлигин билмаймиз,
Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр қилмаймиз...
*** Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш,
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш,
Лекин ҳақиқий очлик нималигин билмаймиз,
Ҳар куни ош есакда, бунга шукр қилмаймиз...
*** Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади,
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади.
Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз,
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз...
*** Неча минглаб кишилар кўриш бахтидан маҳрум,
Яна қанча минг киши юриш бахтидан маҳрум.
Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин билмаймиз,
Кўриб,