Тиланчига йўл кўрсатган Пайғамбар (с.а.в.)
Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб бир егулик
сўради.
— Уйингда бирор нарса йўқми? — сўрадилар жаноб
саллаллоҳу алайҳи ва саллам. — Намат бор — бир қисмини ёпиниб, бир қисмини
тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор — сув
ичиб турамиз, — жавоб берди аъробий.
— Уларни менга олиб кел, — дедилар саллаллоҳу
алайҳи ва саллам. Олиб келгач қўлларига олиб туриб:
— Мана буларни ким сотиб олади? — дедилар. — Мен бир дирҳамга сотиб оламан! — деди бир киши.
— Мен икки дирҳамга сотиб оламан! — деди
иккинчиси.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшанисига
сотиб икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бе