Дилимни оғритди дилимдагилар. Туну кун номлари тилимдагилар. Шамолим, офтобим, селимдагилар. Мен уларни кечирай бир қудрат бергин. Оллохим мехрингдан бир хилват бергин. Дастурхон тўримдан шароб ичдилар. Ўгрилсам ортимдан ғийбат қилдилар.Э вох улар мени бунча арзон сотдилар. Мен уларни кечирай бир қудрат бергин. Оллохим мехрингдан бир хилват бергин. Тухматлар қилдилар итоблар тутдим. Сароблар бердилар шароблар тутдим. Кўзимнинг қароғи қонимдагилар е вох бегонадир ёнимдагилар. Мен уларни кечирай бир қудрат бергин. Оллохим мехрингдан бир хилват бергин.Душманим аеёрдир пайтлар пойлайди, дўстим эса нодон сувни лойлайди. Иккови бир бўлиб кўзим бойлайди. Мен уларни кечирай бир қудрат бергин. Оллохи