...Ким биландир дардлашгинг келадию... аммо ҳаммани дарди ўзига етади........
....Ҳаёт йулимизда хар хил инсонларга дуч келамиз...
~ кимдир ўзидан яхши таассурот қолдиради...
~ кимдир илиқ хотира...
~ яна кимдир бир умрлик чандиқ....
....Кимдир бир умр эсдан чиқмайдиган дарс....
....Кимдир орзу бағишлаб кетса, бошқа кимдир орзуларингни барбод этиб кетади...!
....Қалбингизни фақат азиз инсонлар учунгина маскан айланг....
....Танимаган, яхши билмаган инсонларга қалбингизни дарвозасини оча кўрманг....
....Чунки унга оёқ кийими билан кириб топтаб кетадиганлар ҳам бор...!
Кўнглим сендан ўзга ёрни хушламаган,
Хануз иймон этагидан тутяпсанми?
Қўлларидан номаҳрам зот ушламаган,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Мен эса бил соғинчдан қон ютмоқдаман,
Садоқатли ошиқ йўлин тутмоқдаман,
Сенла ришта боғламоғим кутмоқдаман,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Мен зинодан ўзни сақлаш учун омон,
Сабр айлаб рўза тутмоқдаман хамон.
Тун чоғини шу қадар хам кўрдим ёмон,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Қандоқ бўлсин юрагимда шубҳадек доғ,
Фақатгина Қуръон бўлса сен кезган боғ.
Жуфт бўлурмиз кўклам қадар Хақ қўйса соғ,
Эй қориям сен хам мени кутяпсанми?
Йиллардирким мактуб келар неча-неча-
Гўзаллардан ,мазмун бир: Бахш эт бир кеча.
Рад айларман, сен-чу