Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти исёнчилар назоратидаги ҳудудларни қайтариб олишга уринаётган Башар Асад ҳамда унинг иттифоқчиси Россияни миллионлаб одам ҳаётига “ҳиссизларча менсимай қарашда” айблади.
Ташкилотнинг 15 октябрь куни эълон қилинган ҳисоботида Идлиб вилоятидаги тинч аҳоли яшаётган ҳудудларда ҳаводан ва ердан берилган зарбалар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар билан тенглаштирилиши мумкинлиги айтилади.
«Идлибда ҳаётни нишонга олиш: Сурия ва Россиянинг фуқаровий инфратузилмага зарбалари» деб номланган ҳисоботда «ҳеч қандай ҳарбий объект бўлмаган аҳоли мавзеларидаги фуқаровий инфратузилмани Сурия-Россия иттифоқи қайта-қайта нишонга олгани мазкур ноқонуний ҳужу