ОЛАМЛАРГА РАХМАТ БУЛГАН ЗОТ
Муҳаммад алайҳиссалом милодий ҳисоб билан 570 йилда (бошқа бир ривоятда эса 571 йилда) Маккаи мукаррамада араблар орасида обрўли саналмиш Бани Ҳошим қабиласида дунёга келиб, насаблари Иброҳим алайҳиссаломга бориб етади. Аллоҳ таоло Ўзининг динини инсониятга етказиш учун улар орасидан пайғамбарлар танлаб олган. Ҳадисларда баён қилинишича, пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг бўлиб, уларнинг авввли Одам алайҳиссалом билан бошланиб, охири Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам билан ниҳоялангандир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тартиб бўйича гарчи сўнги пайғамбар бўлсаларда, аммо У кишининг охирзамон пайғамбари этиб юборилишлари инсоният яратилмасидан олди