Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз диндошлар...айрим сабабларга кўра кўпчилик учун манзур бўлиб келаётган кўп сонли МЕҲРГА ТАШНА ҚАЛБЛАР... группаси ёпилди. Дўстларимиз ва группамизнинг кўпгина мухлислари таклиф, илтимосига кўра группани яна қайта тиклашга қарор қилдик.
Сизларни ''МЕҲРГА ТАШНА ҚАЛБЛАР'' группасини қайта тиклашда ўз ҳиссангизни қўшишга чақирамиз.
Группамизга аъзо бўлишингизни ва ўз дўстларингизни ҳам группамизга таклиф қилишингизни сўраймиз.
Бу гуруҳда иймон эътиқод, меҳр оқибат, ҳаётий воқеълик акс этган таъсирли ва ибратли ҳикоялар, ривоятлар, ҳикматлар, сахиҳ ҳадислар бериб борилади...
Сахиҳ ҳадисда келтирилишича ўзига ёққан нарсани биродарига
Odnoklassnik ҳукм ва одоблари:
1. Ниятнинг яхши бўлиши.
2. Бекорчи нарсалар билан машғул бўлмаслик.
3. Намоз вақти эсдан чиқиб кетмаслиги.
4. Фақат яхши ва солиҳ нарсаларни эълон қилиб, шундайларни ўқиш.
5. Дўстларни фақат яхшиларини таклиф этиш ва қабул қилиш.
6. Постларни тўғри мулоҳаза қилиб, фойдали шарҳ қолдириш.
7. Пост қўйиш ва шарҳ қолдиришда ҳаммага манфаат бўлишини ўйлаш, ҳамда риё, сумъа ва ужб каби гуноҳлардан сақланиш.
8. Пост қўйиш ва шарҳ қолдиришда бошқаларнинг айби, сири каби шахсий ишларига дахл қилмаслик.
9. Эркак ва аёл муносабатларида шариат доирасидан чиқмаслик.
10. Беҳаё, адоват тарқатувчи, бошқаларнинг тинчлигини бузувчи постлар қўймаслик, маълумот тарқатма
Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашувчи мусулмон ака-сингиллар! Ижтимоий тармоқларни доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва салом билан бойитиб боринглар!
(Оиз Қорoний)