«У Аллох, Ундан ўзга илох йўк зотдир. У - Малик, У - Куддус, У - Салом, У - Мўмин, У - Мухаймин, У - Азиз, У - Жаббор, У - Мутакаббирдир. Аллох Унга ширк келтиришаётган нарсалардан пок».
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади”, - дедилар”. Абу Довуд ривояти ва лафзи. Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Аҳмад, Ҳокимлар ҳам ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки сиздан бирортангиз Исломни чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», дедилар».