16 октябрь куни Ўзбекистон маъмурлари йиллардан бери қамоқда сақланган ҳуқуқ фаолалридан яна бири – 67 яшар Ғанихон Маматхоновни озодликка чиқарди.
Бу ҳақда Озодликка Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаган Ғанихон Маматхоновни озод қилиш жараëнида бевосита қатнашган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли¸ журналист Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.
Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг номи бир неча йиллардан буён маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳисоботларида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар қаторида зикр этиб келинаëтган эди.
2009 йилнинг 12 октябрида ҳибсга олинган Маматхонов¸ ўша йил 25 ноя