Предыдущая публикация
Бор дардимни эшитолмаган, Кўзи очиқ кўра олмаган, Аввалгидек сўзлай олмаган, Қайтиб беринг менга Бахтимни... Ким эдиму ким бўлдим ҳозир, Қўлда қалам дилда ғам нозир, Қувонч кетса қайғу мунтазир, Қайтиб беринг менга Бахтимни... Синов келди чидадим кўндим, Хиёнатни кулгуга йўйдим, Сўнгги вақтда кулмай ҳам қўйдим, Қайтиб беринг менга Бахтимни... Дейишади ҳаёт бир каммиш, Фарзанд ота бошин эгармиш, Шунда яшаш жонга тегармиш, Қайтиб беринг менга Бахтимни... Тиниқ сувим лойга айланди, Дўстим эгри томон шайланди, Тилда нафрат куйи куйланди, Қайтиб беринг менга Бахтимни..

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1