ёлнинг бегона эркак билан гаплашиши, уларнинг бир бирига хат ёзиши, ўзаро дўстона муносабатда бўлиши агарчи аввалида бу ишни шайтон уларга зийнатлаб, ҳаромдан пок, ёмон ниятда эмаску, деб кўрсатса ҳам, аслида бу ишлар ҳаромга олиб борувчи энг катта воситалар ҳисобланади. Чунки эркак билан аёл
ўртасидаги яхши ният билан бошланган қанчадан-қанча муносабатлар аянчли якун топганига гувоҳ бўлганмиз.
Шунинг учун фуқаҳолар аёлнинг бегона эркак билан гаплашишига зарурий ҳожат бўлгандагина рухсат берганлар. Масалан: савдо-сотиқ каби молиявий муомалалар, аёлнинг олим кишидан шаръий масала сўраши ёки аёл олима бўлса, ундан эркак кишининг шаръий масала сўраши ва шу каби эркак билан аёлнинг сўзлашиши з