Предыдущая публикация
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар, Иш йўғида халтуралар урган билар, Ўнбеш киши бир хонада турган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар, Миллон ишлаб, қўлга 100минг олган билар, Ҳали етмай депортация бўлган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар, Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар, Кунда 10 бор милицияга тушган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... Қиш келишин зор интизор кутган билар, Ёшлик даври Россияда ўтган билар, Бор аламин мағрур ичга ютган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 6